ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Афғонистонда "Толибон"* ҳукуматини тан олишгача ҳали анча вақт бор, дея баёнот қилди.
Оқ уй матбуот-хизмати томонидан тарқатилган журналистлар пули ахборотида айтилишича, АҚШ президенти аллақандай баёнот қилиш мақсадида ўзини кутиб турган журналистлар ёнига яқинлашган.
"Эртага катта кун кутмоқда", - дея сўз бошлаган Байден, аммо журналистлар унинг гапини Афғонистон ҳақидаги саволлар билан бўлиб ташлашган.
Жумладан, унга толиблар режимини тан олиш ҳақида савол беришган.
"Бунгача ҳали узоқ. Бунгача ҳали жуда узоқ", - деган Байден бу саволга жавобан.
Бир ой аввал толиблар ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштириб, 15 август куни Қобулга кириб боришган эди. Эртаси куни улар Афғонистонда уруш тугаганлигини, мамлакат бошқарув шакли эса тез орада маълум бўлишини айтишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортини тарк этиб, бу билан Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйдилар.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.