ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Бугун, 6 сентябрь куни, Ўзбекистондаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қадам қўйган. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилган.
Первый звонок: школы Узбекистана открыли двери для учеников
Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган.
“Билимлар куни” мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.
Маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали ҳам уйдан таълим олишга имконият яратилган.