https://sputniknews.uz/20210906/ozbekiston-maktablarida-birinchi-qongiroq-jarang-sochdi-20378867.html
Ўзбекистон мактабларида биринчи қўнғироқ жаранг сочди
Ўзбекистон мактабларида биринчи қўнғироқ жаранг сочди
Sputnik Ўзбекистон
Бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қадам қўйган. 06.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-06T11:10+0500
2021-09-06T11:10+0500
2021-09-06T11:10+0500
жамият
мактаб
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/06/20378700_0:53:1280:773_1920x0_80_0_0_c2b5ec3fc2f79b9e772e43678f67ad29.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Бугун, 6 сентябрь куни, Ўзбекистондаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қадам қўйган. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилган.Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган.“Билимлар куни” мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.Маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали ҳам уйдан таълим олишга имконият яратилган.
https://sputniknews.uz/20210904/ozbekistonda-qizlar-maktabga-romol-va-doppida-borishlari-mumkin-20363659.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/06/20378700_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_4e59e5baeb94cb297407253df91472d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Ўзбекистон мактабларида биринчи қўнғироқ жаранг сочди
Бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қадам қўйган.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Бугун, 6 сентябрь куни, Ўзбекистондаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қадам қўйган. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилган.
Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган.
“Билимлар куни” мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.
Маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали ҳам уйдан таълим олишга имконият яратилган.