Яна бир олтин: Сафия Бурханова чемпионликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи Сафия Бурханова олтин медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Пара енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.
Ўзбекистонлик спортчи Сафия Бурханова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида ҳам қайд этилди.
Паралимпиада-2020: Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди
Сафия Бурханова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди: 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.