Паралимпиада-2020: Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди

© Паралимпийский комитет УзбекистанаХусниддин Норбеков
Хусниддин Норбеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Oбуна бўлиш
Ҳусниддин Норбеков икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг енгил атлетиканинг F35 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.
Финалда Ҳусниддин Норбеков 16.13 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Энди у икки карра Паралимпия ўйинлари чемпионидир. У Рио–2016 Паралимпия ўйинларида диск улоқтириш бўйича жаҳон рекордини янгилаган ҳолда чемпион бўлган эди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди: 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза
Янгиликлар лентаси
0