ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Сочида енгил автомобилга скотч билан "клейланган" ҳолда хавфли трюк бажарган блогер суд томонидан беш суткага ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Илгарироқ, ижтимоий тармоқларда ёш йигитлар ўз дўстини Chevrolet Camaro русумидаги автомобилга скотч билан ёпиштириб, шаҳар бўйлаб соатига 100 километрдан ортиқ тезликда айлантиришгани акс этган видеоёзув тарқалган эди.
Кун қаҳрамони ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезда қўлга олинган.
Россия ИИВ минтақавий бошқармаси хабарига кўра, суд блогерни беш суткагача муддатга ҳибсга олган. Бундан ташқари, қоидабузарга маъмурий жарима ҳам белгиланган.