https://sputniknews.uz/20210715/rossiyalik-bloger-subo-va-onlab-fuqarolar-javobgarlikka-tortildi-19688475.html
Россиялик блогер Subo ва ўнлаб фуқаролар жавобгарликка тортилди
Россиялик блогер Subo ва ўнлаб фуқаролар жавобгарликка тортилди
Sputnik Ўзбекистон
26 нафар фуқаро (шу жумладан, Субхан Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлгани учун жазоланди. 15.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-15T10:44+0500
2021-07-15T10:44+0500
2021-07-15T10:44+0500
ҳодисалар
жавобгарлик
иибб
карантин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0f/19688339_0:19:1300:750_1920x0_80_0_0_4c7750142fcf43cc3bad06721e0e452c.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкентда Амир Темур хиёбонида ярим тунда 150-200 нафар мухлисларини тўплаган “Субо” тахаллусли россиялик блогер Мамедов Субханга чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган дастлабки текширув натижасига кўра, 26 нафар фуқаро (шу жумладан, С.Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлгани учун МЖтКнинг 54-моддасига асосан БҲМнинг беш бараваригача (1 млн 225 минг) миқдорида жарима жазоси тайинланди.Шунингдек, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида 9 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилган.Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу россиялик блогернинг Тошкентдаги мухлислари билан учрашуви тарқатиб юборилган эди. Чунки республикадаги эпидемиологик вазият туфайли барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, жумладан, концерт, фестиваллар вақтинча тўхтатилган. 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210714/toshkent-markazida-iiv-xodimlari-rossiyalik-bloger-bilan-uchrashuvni-tarqatib-yuborishdi-19668771.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0f/19688339_138:0:1163:769_1920x0_80_0_0_5ded485c7a26031627f34102c03d7b3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , жавобгарлик, иибб, карантин
ҳодисалар , жавобгарлик, иибб, карантин
Россиялик блогер Subo ва ўнлаб фуқаролар жавобгарликка тортилди
26 нафар фуқаро (шу жумладан, Субхан Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлгани учун жазоланди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкентда Амир Темур хиёбонида ярим тунда 150-200 нафар мухлисларини тўплаган “Субо” тахаллусли россиялик блогер Мамедов Субханга чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган дастлабки текширув натижасига кўра, 26 нафар фуқаро (шу жумладан, С.Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлгани учун МЖтКнинг 54-моддасига асосан БҲМнинг беш бараваригача (1 млн 225 минг) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида 9 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу россиялик блогернинг Тошкентдаги мухлислари билан учрашуви тарқатиб
юборилган эди. Чунки республикадаги эпидемиологик вазият туфайли барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, жумладан, концерт, фестиваллар вақтинча
тўхтатилган. 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.