Ҳамма меҳнат мигрантлари ҳам Россияга борадиган чартерларга қўйилмайди: сабаблар

РФ Қурилиш вазирлигида меҳнат мигрантлари Россияга борадиган чартерга қандай рухсат олишлари мумкинлиги ҳақида гапириб беришди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сент — Sputnik. Россияга пул ишлаш учун чартерларда ўз манзилларига йўл олишни хоҳлайдиган қурувчи-мигрантлар қатъий касбий кўрикдан ўтказилади.
Бу ҳақда РИА Недвижимость билан суҳбатда Шарқий иқтисодий форумда РФ Қурилиш вазирининг ўринбосари Никита Стасишин маълум қилди.
"Биз сал аввал кераклиги эълон қилинган ўн минг нафар меҳнат мигрантларига жуда қатъий касбий танлов ўтказамиз. "Ҳамма иш қўлимдан келади, ҳаммасини биламан" тамойили бу ерда ўтмайди", - дея таъкидлади у.
Ўзбекистонлик мигрантлар учун Россияга чартер поездлар йўлга қўйилиши кутилмоқда
Стасишиннинг сўзларига кўра, чет эл фуқароларини чартер рейслар орқали Россияга олиб кириш келаси ҳафтада бошланади. Россия темир йўллари поездларининг йўловчилари ўзбекистонлик мигрантлар бўлиши кутилмоқда.
Кўрикдан ўтган номзодлар шифокор кўригидан ўтиши ва "Спутник Лайт" вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланиши шарти қўйилади.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ПЦР-тест олиш ва патент бериш ишлари ҳам ташкиллаштирилади. Зарур муолажалар учун керак бўлган барча ҳаражатлар буюртмачилар томонидан қопланади.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирча бир кишига кетадиган ҳаражатларнинг аниқ суммаси аниқлаштирилмаган, улар бозор нархларидан ошиб кетмаслиги аниқ, холос.
Россияда қурилишда ишлайдиган меҳнат мигрантларини Қозоғистон ҳудуди орқали поездлар ва самолётларда олиб кириш мўлжалланмоқда.