Ўзбекистонлик мигрантлар учун Россияга чартер поездлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

© Sputnik / Etvesh StasПоезд из Узбекистана на железнодорожном вокзале в Москве
Поезд из Узбекистана на железнодорожном вокзале в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия Қурилиш вазирлиги раҳбари ўринбосари йил охиригача ўзбекистонлик мигрантлар учун чартер поездлар йўлга қўйилиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россияга Ўзбекистондан мигрантларни Россиядаги қурилиш ишларида ишлашлари учун чартер поездларда олиб келиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Қурилиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Никита Стасишин Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу масалани Ўзбекистон ҳукумати билан муҳокама қилиш режалаштирилган.
“Тез орада Ўзбекистонга сафар ташкиллаштирамиз. Биз пилот режимда саралаб олиб, эмлаш ва Ўзбекистондаги меҳнат мигрантлари билан боғлиқ ҳамма нарсани ташкиллаштиришни режалаштиряпмиз. Бу бизга меҳнат мигрантларини поездларда хавфсиз, Қозоғистон ҳудуди орқали ташкиллаштирилган ҳолда олиб келиш имконини беради”, - деди Стасишин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россиялик амалдор йил охирига қадар бу жараён тўлиқ йўлга қўйилишига умид қилинаётганини қўшимча қилди.
91 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Ўзбекистондан 91 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
Аввалроқ Россия Қурилиш вазирлиги Россиядаги қурилиш ишлари учун меҳнат мигрантларини чартер поездларда олиш келиш имкониятини ўрганиб чиқаётгани маълум бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0