Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл-вазирлар бўлмайди – Толибон*

Афғонистоннинг янги ҳукумати имкон қадар тезроқ тузилади, аммо унда аёл-вазирлар бўлмайди - Толибон* ҳаракати вакили.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Аввалги вазирликларнинг ярми билан Афғонистоннинг янги ҳукумати имкон қадар тезроқ тузилади, аммо унда аёл-вазирлар бўлмайди, деди Толибон* ҳаракати вакили Забиуллоҳ Мужоҳид. РИА Новости.
"Биз имкон қадар тезроқ миллий бирдамлик ҳукуматини тузамиз. Аввалги вазирликларнинг ярми билан ихчам ҳукумат тузмоқчимиз", - дейди у Италиянинг la Repubblica газетасига берган интервьюсида.
“Ал-Қоида”* толибларга қўшилди - Афғонистон қаршилик фронти
Унинг сўзларига кўра, Панжшер вилояти аҳолиси “катта савол” бўлиб қолмоқда, улар билан олиб борилаётган мулоқот натижа бермаяпти. "Биз жуда умид қилган тинчлик жараёни мураккаблашмоқда. Биз Панжшер қўшинларини ҳукуматга кириши учун таслим бўлишни талаб қилдик, акс ҳолда улар яксон қилинади", - деди Толибон* вакили.
Янги ҳукуматга аёллар кириши мумкинми, деган саволга Мужоҳид қуйидагича жавоб берди:
“Вазир сифатида эмас, Қуръон ва шариат қонунларига асосан, аёллар масалан, вазирликларда, полиция ёки суд органларида ёрдамчилар сифатида ишлашлари мумкин”.
Тожикистон ИИВ: мамлакат афғон қочоқларини қабул қилишга тайёр эмас
Шунингдек, афғон аёлларига олийгоҳларда таҳсил олишга рухсат берилади.
Афғонистоннинг янги ҳокимиятининг халқаро муносабатлари ҳақида гапирганда, Толибон*нинг вакили, Хитой унинг асосий шерик эканлигини айтди.
"Хитой - бу бутун дунё бозорларига чиқиш дарвозамиз", - деб қўшимча қилди Мужоҳид.
Шунингдек, у Россия билан муносабатларни совуши ҳақидаги фикрни рад этди.
"Биз минтақада муҳим рол ўйнайдиган бундай муҳим шерик билан ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Москва билан муносабатлар асосан сиёсий ва иқтисодий. Россия биз учун воситачи бўлиб, биз билан биргаликда халқаро дунё учун шарт-шароитларни яратишда иштирок этмоқда”, - деди ҳаракат вакили.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.