ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Кремль Россия президенти Владимир Путинни тўғрилаган воркуталик ўқувчининг сўзларини сурбетликка йўймайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, воркуталик мактаб ўқувчиси Никанор Толстих "Океан" болалар марказидаги очиқ дарс вақтида Россия президенти Владимир Путинни гапини тўғрилади.
Путин Пётр I Швеция билан XVIII аср бошида олиб борган урушни Етти йиллик уруш деб атаган эди. Шунда мактаб ўқувчиси қўлини кўтариб, сўз олди ва аслида гап Шимолий уруш ҳақида бораётганига аниқлик киритди.
"Буни менинг... йўймайсиз деган умиддаман. Хуллас, у Етти йиллик уруш эмас, шунчаки Шимолий уруш деб аталган. Шимолий уруш 1700 йилдан 1721 йилгача давом этган", - деган ўқувчи.
"Ҳа, бу Шимолий уруш, албатта. Тўғрилаганинг учун раҳмат", - дея жавоб берган Владимир Путин.
Ўсмирнинг бу ҳаракатидан кейин мактаб раҳбари Никанор давлат раҳбарини тўғрилаши керак эмас эди, масалан ўзи ҳеч қачон бундай қилмаган бўлганини, ёшларга эса сурбетлик хослигини билдириб ўтган.
Директорнинг бу гапидан кейин президент матбуот-котиби Дмитрий Песков Кремль мактаб раҳбарининг бу сўзларига қўшилмаслигини ва болани ҳеч ким мактабдан ҳайдамаслигини айтган.
"Ҳеч ким болани мактабдан ҳайдамайди, айниқса бундай иқтидорли ва билимдон болани. Бу ҳеч қанақасига сурбетлик эмас. Биз мактаб директорининг сўзларига мутлақо қўшилмаймиз", - деган Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Песковнинг айтишича, Россия президентининг ўзи ҳам кўпинча агар қандайдир номувофиқликни кўрса, суҳбатдошини тўғрилайди. Болага эса, баракалла, деймиз, дея қўшимча қилган у.