https://sputniknews.uz/20210902/u-surbetlik-qilgani-yoq-kreml-ochiq-dars-paytida-putinni-togrilagan-oquvchi-haqida-20339839.html
"У сурбетлик қилгани йўқ": Кремль очиқ дарс пайтида Путинни тўғрилаган ўқувчи ҳақида
"У сурбетлик қилгани йўқ": Кремль очиқ дарс пайтида Путинни тўғрилаган ўқувчи ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Кремль вакили Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, РФ президентини тўғрилаган мактаб ўқувчисини ҳеч ким ўқишдан ҳайдамайди. 02.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-02T13:38+0500
2021-09-02T13:38+0500
2021-09-02T13:38+0500
сиёсат
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1e/19479499_0:66:2940:1720_1920x0_80_0_0_e891e20f1afcaa396b0eaf7bcafd88b3.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Кремль Россия президенти Владимир Путинни тўғрилаган воркуталик ўқувчининг сўзларини сурбетликка йўймайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди.Эслатиб ўтамиз, воркуталик мактаб ўқувчиси Никанор Толстих "Океан" болалар марказидаги очиқ дарс вақтида Россия президенти Владимир Путинни гапини тўғрилади.Путин Пётр I Швеция билан XVIII аср бошида олиб борган урушни Етти йиллик уруш деб атаган эди. Шунда мактаб ўқувчиси қўлини кўтариб, сўз олди ва аслида гап Шимолий уруш ҳақида бораётганига аниқлик киритди."Буни менинг... йўймайсиз деган умиддаман. Хуллас, у Етти йиллик уруш эмас, шунчаки Шимолий уруш деб аталган. Шимолий уруш 1700 йилдан 1721 йилгача давом этган", - деган ўқувчи."Ҳа, бу Шимолий уруш, албатта. Тўғрилаганинг учун раҳмат", - дея жавоб берган Владимир Путин.Ўсмирнинг бу ҳаракатидан кейин мактаб раҳбари Никанор давлат раҳбарини тўғрилаши керак эмас эди, масалан ўзи ҳеч қачон бундай қилмаган бўлганини, ёшларга эса сурбетлик хослигини билдириб ўтган.Директорнинг бу гапидан кейин президент матбуот-котиби Дмитрий Песков Кремль мактаб раҳбарининг бу сўзларига қўшилмаслигини ва болани ҳеч ким мактабдан ҳайдамаслигини айтган."Ҳеч ким болани мактабдан ҳайдамайди, айниқса бундай иқтидорли ва билимдон болани. Бу ҳеч қанақасига сурбетлик эмас. Биз мактаб директорининг сўзларига мутлақо қўшилмаймиз", - деган Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.Песковнинг айтишича, Россия президентининг ўзи ҳам кўпинча агар қандайдир номувофиқликни кўрса, суҳбатдошини тўғрилайди. Болага эса, баракалла, деймиз, дея қўшимча қилган у.
https://sputniknews.uz/20210902/putin-bolaligida-kim-bolishni-xohlaganini-aytdi---video-20335085.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1e/19479499_104:0:2835:2048_1920x0_80_0_0_44beebeb8301104b93216b1797662cd3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир путин
"У сурбетлик қилгани йўқ": Кремль очиқ дарс пайтида Путинни тўғрилаган ўқувчи ҳақида
Кремль вакили Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, РФ президентини тўғрилаган мактаб ўқувчисини ҳеч ким ўқишдан ҳайдамайди.
ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Кремль Россия президенти Владимир Путинни тўғрилаган воркуталик ўқувчининг сўзларини сурбетликка йўймайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, воркуталик мактаб ўқувчиси Никанор Толстих "Океан" болалар марказидаги очиқ дарс вақтида Россия президенти Владимир Путинни гапини тўғрилади.
Путин Пётр I Швеция билан XVIII аср бошида олиб борган урушни Етти йиллик уруш деб атаган эди. Шунда мактаб ўқувчиси қўлини кўтариб, сўз олди ва аслида гап Шимолий уруш ҳақида бораётганига аниқлик киритди.
"Буни менинг... йўймайсиз деган умиддаман. Хуллас, у Етти йиллик уруш эмас, шунчаки Шимолий уруш деб аталган. Шимолий уруш 1700 йилдан 1721 йилгача давом этган", - деган ўқувчи.
"Ҳа, бу Шимолий уруш, албатта. Тўғрилаганинг учун раҳмат", - дея жавоб берган Владимир Путин.
Ўсмирнинг бу ҳаракатидан кейин мактаб раҳбари Никанор давлат раҳбарини тўғрилаши керак эмас эди, масалан ўзи ҳеч қачон бундай қилмаган бўлганини, ёшларга эса сурбетлик хослигини билдириб ўтган.
Директорнинг бу гапидан кейин президент матбуот-котиби Дмитрий Песков Кремль мактаб раҳбарининг бу сўзларига қўшилмаслигини ва болани ҳеч ким мактабдан ҳайдамаслигини айтган.
"Ҳеч ким болани мактабдан ҳайдамайди, айниқса бундай иқтидорли ва билимдон болани. Бу ҳеч қанақасига сурбетлик эмас. Биз мактаб директорининг сўзларига мутлақо қўшилмаймиз", - деган Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Песковнинг айтишича, Россия президентининг ўзи ҳам кўпинча агар қандайдир номувофиқликни кўрса, суҳбатдошини тўғрилайди. Болага эса, баракалла, деймиз, дея қўшимча қилган у.