ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik.“Толибон”* томонидан тузилган Афғонистоннинг янги ҳукуматига ҳаракатнинг етакчиси Ҳайбатулло Охунзода раҳбарлик қилади. Бу ҳақда “Толибон”нинг маданият бўйича қўмита аъзоси Анамулла Саманганий маълум қилди, деб хабар бермоқда Tolo News телеканали.
“У (Охунзода – таҳр.) ҳукумат раҳбари бўлади, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак”, - деган Саманганий.
Куни кеча РИА Новости ўз манбасига таянган ҳолда “Толибон”* янги ҳукумат тузилганини 3 сентябрь куни эълон қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилганди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири этиб “Толибон”* сиёсий офисининг раҳбари Абдул Ғани Бародар тайинланган. Ҳаракат раҳбарининг асосчиси Ёқуб Охунд Мудофаа вазири раҳбари бўлган, радикал етакчиларидан бири Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли Халиф Ҳаққоний ички ишлар вазири лавозимини эгаллаган.
Жангарилар август ойида Афғонистоннинг деярли бутун ҳудудини эгаллаб олди. Панжшер улар назорати остида бўлмаган ягона вилоят бўлиб қолмоқда. Афғонистон қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд агар инклюзив ҳукумат тузилиб, фуқаролик ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминласа, толибларга қарши кураш якунланишини маълум қилган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти