Толибон* Панжшерда ҳарбий операцияни бошлайди

Толиб*лар Панжшерда ҳарбий операцияни бошлашга қарор қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Толибон (Россияда террорчилик ҳаракати сифатида тақиқланган) қаршилик кўрсатиш кучлари билан музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан кейин Панжшерда ҳарбий операцияни бошлашга қарор қилди, деб хабар берди Al Jazeera ҳаракатдаги манбага асосан.
Бундан аввал Афғонистон қаршилик кўрсатиш кучлари толибларнинг Панжшер дарасига ҳужумларини қайтаришди.
"Толибон ҳақиқатан ҳам Панжшерга бостириб кирмоқчи, лекин уддасидан чиқа олмаяпти. Улар битта ҳам аванпостни қўлга олишмади", - деб хабар берди Sputnik Афғонистон провинциядаги манбаларига таяниб.
Қаршилик кўрсатиш кучларига кўра, тахминан икки кун ичида 500 нафарга яқин жангари ўлдирилган. Ўнлаб толиблар таслим бўлгани ҳақида ҳам хабарлар бор.
Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Ағбар “Толибон”* ҳаракати Панжшердаги Афғонистон қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъудни йўқ қилиш ниятида эканилигини маълум қилди.
Қўрқоқ ва хоинми? Афғон элчиси Ашраф Ғани ҳақида
Толиблар август ойида Афғонистоннинг деярли бутун ҳудудини эгаллаб олди. Панжшер улар назорати остида бўлмаган ягона ҳудуд бўлиб қолмоқда. Афғонистон қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд агар инклюзив ҳукумат тузилиб, фуқаролик ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминласа, толибларга қарши кураш якунланишини маълум қилганди.
Аҳмад Масъуд – асли келиб чиқиши тожик, Панжшер шери лақаби билан машҳур бўлган афғон дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли. Катта Масъуд 1990 йилларда толибларга қарши курашган “Шимолий альянс”га раҳбарлик қилган, 2001 йилда ўлдирилди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.