https://sputniknews.uz/20210901/qorqoq-va-xoinmi-afgon-elchisi-ashraf-gani-haqida-20325629.html
Қўрқоқ ва хоинми? Афғон элчиси Ашраф Ғани ҳақида
Қўрқоқ ва хоинми? Афғон элчиси Ашраф Ғани ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Ашраф Ғани қандай қочиб кетган эди? Афғон элчиси тафсилотларни ошкор қилди. 01.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-01T12:53+0500
2021-09-01T12:53+0500
2021-09-01T16:00+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон
ашраф ғани
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/559/15/5591529_0:0:3057:1719_1920x0_80_0_0_f8b87f8231b76bcea8322117eaf09fb2.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. 15 август куни Афғонистондан учиб кетишидан бир неча соат олдин, президент Ашраф Ғани ҳукумат билан йиғилиш ўтказишни белгилади, ўзи эса Кобул аэропортига йўл олди. Бу ҳақда республиканинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Ағбар РИА Новостига берган интервюсида сўзлаб берди.Элчининг сўзларига кўра, Ғанининг хоинлиги Толибон*нинг ҳокимиятни тез эгаллаб олишига сабаб бўлган. Муҳаммад Зоҳир Ағбар, шунингдек, Афғонистоннинг собиқ раҳбари виждонли амалдорларни ҳукуматдан четлатиб, уларнинг ўрнига тажрибасизлар билан алмаштирганини таъкидлади.Гарчи армия аскарлари замонавий қуролларга эга бўлгани ва НАТО давлатлари мутахассислари томонидан тайёрланган бўлса ҳам Толибон* ўн кун ичида мамлакатни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.Август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон* жангарилари АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши фонида ҳукумат кучлари позицияларига қарши ҳужум қилди ва 15 августда Кобулга кирди.Президент Ашраф Ғани республикани тарк этди ва икки кундан сўнг БААдан видеомурожаат билан чиқди. У истеъфога чиқиши билан "қирғиннинг олдини олишни" хоҳлаганини айтди ва республикага қайтишга ваъда берди.Ғани учиб кетганидан сўнг, Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди ва Кобул шимолида тўпланган қаршилик кўрсатиш кучларига қўшилди.Толибон* лидерлари хорижий аскарлар кетиши ва ҳукуматнинг ҳақиқий ўзгариши билан мамлакатдаги уруш тугаганини ва улар яқин келажакда янги давлат бошқаруви шакли тўғрисида қарор қабул қилишларини айтишди.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
https://sputniknews.uz/20210818/ashraf-gani-qaerdaligi-malum-boldi-20134686.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/559/15/5591529_0:0:2709:2032_1920x0_80_0_0_09cb9eb4b9beaa98f223fae9bdabcdf6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, ашраф ғани, толибон
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, ашраф ғани, толибон
Қўрқоқ ва хоинми? Афғон элчиси Ашраф Ғани ҳақида
12:53 01.09.2021 (янгиланди: 16:00 01.09.2021) Ашраф Ғани қандай қочиб кетган эди? Афғон элчиси тафсилотларни ошкор қилди.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. 15 август куни Афғонистондан учиб кетишидан бир неча соат олдин, президент Ашраф Ғани ҳукумат билан йиғилиш ўтказишни белгилади, ўзи эса Кобул аэропортига йўл олди. Бу ҳақда республиканинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Ағбар РИА Новостига берган интервюсида сўзлаб берди.
“Ғани нафақат ўз сафдошларини ташлаб, қочиб кетди, балки халқни талон-тарож қилиб, бюджет пулларини ўзи билан олиб кетди. Унинг қочиб кетишни режалаштирганини ҳеч бир ўринбосари билмаганди. Ғани ҳукумати мудофаа вазирининг сўзларига кўра, мен у билан кеча шахсан гаплашганман, президент маслаҳатчиси (ҳарбий идорага) қўнғироқ қилиб, соат 16:00да йиғилишга келишини айтди. Улар тайёргарлик кўришди, уни кутиб ўтиришди, лекин айнан шу вақтда Ғани ва унинг қариндошлари билан учта самолётда Кобул аэропортидан учиб кетишди”, - деди дипломат.
Элчининг сўзларига кўра, Ғанининг хоинлиги Толибон*нинг ҳокимиятни тез эгаллаб олишига сабаб бўлган. Муҳаммад Зоҳир Ағбар, шунингдек, Афғонистоннинг собиқ раҳбари виждонли амалдорларни ҳукуматдан четлатиб, уларнинг ўрнига тажрибасизлар билан алмаштирганини таъкидлади.
Гарчи армия аскарлари замонавий қуролларга эга бўлгани ва НАТО давлатлари мутахассислари томонидан тайёрланган бўлса ҳам Толибон* ўн кун ичида мамлакатни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
Август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон* жангарилари АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши фонида ҳукумат кучлари позицияларига қарши ҳужум қилди ва 15 августда Кобулга кирди.
Президент Ашраф Ғани республикани тарк этди ва икки кундан сўнг БААдан видеомурожаат билан чиқди. У истеъфога чиқиши билан "қирғиннинг олдини олишни" хоҳлаганини айтди ва республикага қайтишга ваъда берди.
Ғани учиб кетганидан сўнг, Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди ва Кобул шимолида тўпланган қаршилик кўрсатиш кучларига қўшилди.
Толибон* лидерлари хорижий аскарлар кетиши ва ҳукуматнинг ҳақиқий ўзгариши билан мамлакатдаги уруш тугаганини ва улар яқин келажакда янги давлат бошқаруви шакли тўғрисида қарор қабул қилишларини айтишди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.