Қозондаги Универсиада қишлоғида Ўзбекистон байроғи осилди

4-11 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида илк маротаба биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақа спортнинг 16 тури бўйича ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. I МДҲ мамлакатлари ўйинлари олдидан Қозон шаҳридаги Универсиада қишлоғида ўзбекистонлик спортчилар жойлашган бинода Ўзбекистон байроғи осилди.
Спортивная делегация Республики Узбекистан прибыла в Казань
Шу билан бирга, бу ерда МДҲ мамлакатлари ўйинларининг махсус штаби ўз ишини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистон спорт делегацияси Россиянинг Қозон шаҳрига етиб борди. 4-11 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида илк маротаба биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақа спортнинг 16 тури бўйича ташкил этилади.
Токио-2020 ғолиблари эсдалик нишонлар билан тақдирланишди
Унда минтақанинг 10 давлатидан 1 500 нафарга яқин спортчи, 400 нафарга яқин ҳакам ва 100 нафарга яқин бошқа спорт соҳаси мутахассислари қатнашади. Таъбир жоиз бўлса айтиш керакки, “кичик олимпиада” баҳсларида МДҲ мамлакатлари спортчилари 182 та медаллар жамланмаси учун баҳслашади.
Кеча Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари Россияга жўнаб кетишди. Делегация таркибидан Туризм ва спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси масъул ходимлари, спортнинг бокс, эркин ва юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзолари, умумий ҳисобда 70 нафардан ортиқ киши ўрин олганди.
Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросимида Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳам иштирок этди ва у спортчиларга омад тилади. Куни кеча эса Қозонга етиб борган Ўзбекистон вакиллари мазкур спорт ўйинлари учун барпо этилган Олимпия шаҳарчасига жойлашишди.
Ўзбекистон спорт делегациясининг иккинчи қисми 3 сентябрь куни, якуний қисми эса 6-7 сентябрь кунлари Россияга жўнаб кетади.