https://sputniknews.uz/20210902/tokio-2020-goliblari-esdalik-nishonlar-bilan-taqdirlanishdi-20344252.html
Токио-2020 ғолиблари эсдалик нишонлар билан тақдирланишди
Токио-2020 ғолиблари эсдалик нишонлар билан тақдирланишди
Sputnik Ўзбекистон
Беш нафар Олимпия ўйинлари совриндорлари ва уларнинг мураббийларига Мустақилликнинг 30 йиллиги эсдалик нишонлари топширилди. 02.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-02T17:07+0500
2021-09-02T17:07+0500
2021-09-02T17:07+0500
спорт
миллий олимпия қўмитаси
баҳодир жалолов
токио олимпиадаси-2020
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20343614_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_4d0018059eb97760a072b897cdd4c6b3.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндорлари “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Тадбир МОҚда бўлиб ўтди. Унда Қўмита раҳбарияти, спортчилар ва уларнинг мураббийлари, спорт фахрийлари ҳам иштирок этишди. Спортчилардан ташқари уларнинг мураббийлари ҳам эсдалик нишонлари билан тақдирланишган.Токиодаги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида 206 мамлакат орасида 32-ўринни эгаллади. Осиё давлатлари орасида кейин бешинчи, МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи, туркий давлатлар орасида ва Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлди.Олимпиадада боксчи Баҳодир Жалолов, оғир атлетикачи Акбар Жўраев ва тхаэквондочи Улуғбек Рашитов чемпион бўлиб, олин медалга сазовор бўлишди. Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва дзюдочи Давлат Бобонов “бронза”га эга чиқди.
https://sputniknews.uz/20210813/prezident-olimpiada-chempionlarini-va-ularning-ota-onalarini-tabrikladi-20065937.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20343614_97:0:1240:857_1920x0_80_0_0_69dc0e930f652d21b6525683ab86a2a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, миллий олимпия қўмитаси, баҳодир жалолов , токио олимпиадаси-2020
спорт, миллий олимпия қўмитаси, баҳодир жалолов , токио олимпиадаси-2020
Токио-2020 ғолиблари эсдалик нишонлар билан тақдирланишди
Беш нафар Олимпия ўйинлари совриндорлари ва уларнинг мураббийларига Мустақилликнинг 30 йиллиги эсдалик нишонлари топширилди.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндорлари “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди.
Тадбир МОҚда бўлиб ўтди. Унда Қўмита раҳбарияти, спортчилар ва уларнинг мураббийлари, спорт фахрийлари ҳам иштирок этишди. Спортчилардан ташқари уларнинг мураббийлари ҳам эсдалик нишонлари билан тақдирланишган.
Токиодаги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августга
қадар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида 206 мамлакат орасида
32-ўринни эгаллади. Осиё давлатлари орасида кейин бешинчи, МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи, туркий давлатлар орасида ва Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлди.
Олимпиадада боксчи
Баҳодир Жалолов, оғир атлетикачи
Акбар Жўраев ва тхаэквондочи
Улуғбек Рашитов чемпион бўлиб, олин медалга сазовор бўлишди. Эркин курашчи
Бекзод Абдураҳмонов ва дзюдочи
Давлат Бобонов “бронза”га эга чиқди.