Лавров Байденнинг бошқа давлатлар ишларига аралашмаслик ҳақидаги баёнотини олқишлади

Лавров Байденнинг бошқа давлатлар ишларига аралашмаслик ҳақидаги баёнотини баҳолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден бошқа давлатларнинг ишларига аралашишни тўхтатиш ҳақида баёноти берди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, бу ижобий ҳолат, Москва бу ёндашувни олқишлайди.

"Жуда қизиқ фурсат, буни АҚШ президенти Байден ҳам, Франция президенти Макрон ҳам қайд этишди: иккаласи бир ёки икки кунлик танаффус билан бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, уларга Ғарб услубидаги демократияни ўрнатишни тўхтатиш вақти келганини эълон қилишди",- деди Лавров МГИМО талабалари билан учрашувда.

"Биз бундай баёнотларни олқишлаймиз. Биз анчадан буён ғарблик ҳамкасбларимизни сўнгги ўн йилликда ўзлари аралашиб қолган авантюлардан сабоқ олишга чорлаб келганмиз", - деди вазир.
Қўрқоқ ва хоинми? Афғон элчиси Ашраф Ғани ҳақида
“Умид қиламанки, агар бу баёнот машаққатли хулосани акс эттирса, келажакда сайёрамиз озгина тинчроқ бўлади”, - деб қўшимча қилди дипломат.
Душанба куни АҚШ Афғонистондан тўлиқ қўшинларни олиб чиқиб, 20 йиллик миссиясини якунлади. Сешанба куни халққа қилган ўз мурожаатида Жо Байденнинг айтишича, АҚШ Афғонистондан чиқиб кетиши бошқа мамлакатларни куч билан қайта тиклашга уриниш даври остига чизиқ чизади.