ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. БААнинг Дубай шаҳридаги бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Йигитлар мусобақада 11 та медаль - 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди. Ҳожиакбар Маҳмудов (-50 кг), Жавоҳир Умматалиев (-60 кг), Лазизбек Тўлқинов (-63 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-66 кг), Шавкатжон Болтаев (-70 кг) ва Сардорбек Турсунов (-81 кг) олтин медаль билан чемпион бўлишди.
Боксёры Узбекистана стали первыми на юношеском чемпионате Азии в Дубае
© Пресс-служба Федерации бокса Узбекистана
Абдуллоҳ Мадаминов (-52 кг), Мироншоҳ Норқосимов (-54 кг), Далержон Бозоров (-57 кг) ва Мизроб Некбоев (-75 кг) кумуш медалга эга чиқишди. Бахтиёр Яхшибоев (-46 кг) бронза билан кифояланди.
Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди.
Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ҳам 11 та медалга эга чиқишди - 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали. Гулсевар Ғаниева (-46 кг), Шаҳина Неъматова (-50 кг) ва Ойша Тоировага (-70 кг) тенг келадигани топилмади.
Боксёры Узбекистана стали первыми на юношеском чемпионате Азии в Дубае
© Пресс-служба Федерации бокса Узбекистана
Робияхон Бахтиёрова (-48 кг), Гулдана Тилаубергенова (-54 кг) ва Санобар Бозорбоева (-66 кг) “кумуш” олишди. Лазиза Юсупова (-52 кг), Раъно Муратбаева (-57 кг), Мухлиса Тоҳирова (-60 кг), Ситора Баҳодирова (-63 кг) и Олтиной Сотимбоева (-81 кг) “бронза”ни қўлга киритишди.
Маълумот учун, Дубайдаги Осиё чемпионати тўртта тоифада (ўсмир ўғил болалар ва қизлар, ёшлар ва ёш қизлар) ўтказилди.