https://sputniknews.uz/20210830/ozbekistonlik-bokschilar-osmirlar-ortasidagi-osiyo-chempionatida-birinchi-bolishdi-20298311.html
Ўзбекистонлик боксчилар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Ўзбекистонлик боксчилар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Sputnik Ўзбекистон
Дубайдаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ўсмир ўғил болалар ва қизлар 22 медални қўлга киритишди. 30.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-30T17:55+0500
2021-08-30T17:55+0500
2021-08-30T17:55+0500
спорт
ўзбекистон
бокс
чемпион
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20298196_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f07ae6e46cca2c6f22771caf8cf3e0e2.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. БААнинг Дубай шаҳридаги бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.Йигитлар мусобақада 11 та медаль - 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди. Ҳожиакбар Маҳмудов (-50 кг), Жавоҳир Умматалиев (-60 кг), Лазизбек Тўлқинов (-63 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-66 кг), Шавкатжон Болтаев (-70 кг) ва Сардорбек Турсунов (-81 кг) олтин медаль билан чемпион бўлишди.Абдуллоҳ Мадаминов (-52 кг), Мироншоҳ Норқосимов (-54 кг), Далержон Бозоров (-57 кг) ва Мизроб Некбоев (-75 кг) кумуш медалга эга чиқишди. Бахтиёр Яхшибоев (-46 кг) бронза билан кифояланди.Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди.Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ҳам 11 та медалга эга чиқишди - 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали. Гулсевар Ғаниева (-46 кг), Шаҳина Неъматова (-50 кг) ва Ойша Тоировага (-70 кг) тенг келадигани топилмади.Робияхон Бахтиёрова (-48 кг), Гулдана Тилаубергенова (-54 кг) ва Санобар Бозорбоева (-66 кг) “кумуш” олишди. Лазиза Юсупова (-52 кг), Раъно Муратбаева (-57 кг), Мухлиса Тоҳирова (-60 кг), Ситора Баҳодирова (-63 кг) и Олтиной Сотимбоева (-81 кг) “бронза”ни қўлга киритишди.Маълумот учун, Дубайдаги Осиё чемпионати тўртта тоифада (ўсмир ўғил болалар ва қизлар, ёшлар ва ёш қизлар) ўтказилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20298196_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_270a1ad680abe8d5503e1dbea8aa8f38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, бокс, чемпион
спорт, ўзбекистон, бокс, чемпион
Ўзбекистонлик боксчилар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Дубайдаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ўсмир ўғил болалар ва қизлар 22 медални қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. БААнинг Дубай шаҳридаги бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Йигитлар мусобақада 11 та медаль - 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди. Ҳожиакбар Маҳмудов (-50 кг), Жавоҳир Умматалиев (-60 кг), Лазизбек Тўлқинов (-63 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-66 кг), Шавкатжон Болтаев (-70 кг) ва Сардорбек Турсунов (-81 кг) олтин медаль билан чемпион бўлишди.
Абдуллоҳ Мадаминов (-52 кг), Мироншоҳ Норқосимов (-54 кг), Далержон Бозоров (-57 кг) ва Мизроб Некбоев (-75 кг) кумуш медалга эга чиқишди. Бахтиёр Яхшибоев (-46 кг) бронза билан кифояланди.
Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди.
Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ҳам 11 та медалга
эга чиқишди - 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали. Гулсевар Ғаниева (-46 кг), Шаҳина Неъматова (-50 кг) ва Ойша Тоировага (-70 кг) тенг келадигани топилмади.
Робияхон Бахтиёрова (-48 кг), Гулдана Тилаубергенова (-54 кг) ва Санобар Бозорбоева (-66 кг) “кумуш” олишди. Лазиза Юсупова (-52 кг), Раъно Муратбаева (-57 кг), Мухлиса Тоҳирова (-60 кг), Ситора Баҳодирова (-63 кг) и Олтиной Сотимбоева (-81 кг) “бронза”ни қўлга киритишди.
Маълумот учун, Дубайдаги Осиё чемпионати тўртта тоифада (ўсмир ўғил болалар ва қизлар, ёшлар ва ёш қизлар) ўтказилди.