ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Токиодаги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик дзюдочи Ширин Шарипов мусобақадан четлатилди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилмоқда.
Спортчи +100 кг вазн тоифасида бронза медали учун озарбайжонлик Илхам Закиев билан кураш олиб бориши керак эди.
Маълум бўлишича, Шарипов бундан олдинги босқичда рақибига нисбатан мумкин бўлмаган усулни қўллаган. Шу боис ҳакамлар томонидан беллашувдан четлатилган ва ғалаба Озарбайжон вакилига берилган.