Паралимпиада-2020: Ширин Шарипов мусобақадан четлатилди

Ширин Шарипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Oбуна бўлиш
Шарипов бундан олдинги босқичда рақибига нисбатан мумкин бўлмаган усулни қўллагани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Токиодаги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик дзюдочи Ширин Шарипов мусобақадан четлатилди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилмоқда.
Спортчи +100 кг вазн тоифасида бронза медали учун озарбайжонлик Илхам Закиев билан кураш олиб бориши керак эди.
Маълум бўлишича, Шарипов бундан олдинги босқичда рақибига нисбатан мумкин бўлмаган усулни қўллаган. Шу боис ҳакамлар томонидан беллашувдан четлатилган ва ғалаба Озарбайжон вакилига берилган.
Янгиликлар лентаси
0