ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Буюк Британия Мудофаа вазири Қобул аэропортида яқин соатларда теракт юз беради, дея огоҳлантирди.
"Британия ҳукумати бир неча соат ичида Қобул аэропортида теракт юз беришини кутмоқда. Бир ҳафта ичида разведка аэропортга уюштирилаётган ҳужум муқаррарлигига ишонч ҳосил қилди", - деб баёнот берди Бирлашган қироллик Қуролли кучлари вазири Жеймс Хеппи.
Идора раҳбари сўзларига кўра, "Ислом давлати"* жангарилари оммавий эвакуация туфайли у ерда сон-саноқсиз одам тўпланганини, ва бу ҳолат "уларга қандайдир одамларни довдиратиб қўядиган нарсага қўл уришга имкон беришини" англашмоқда.
Илгарироқ Буюк Британия ТИВ ўз фуқароларига шаҳарнинг аэропорт қисмига бормасликни тавсия этган эди.
Афғонистонда ҳокимият ўзгариши
Америка ҳарбийлари контингенти чиқарилиши фонида "Толибон"* жангарилари ҳужумни амалга ошириб, барча йирик шаҳарларни эгаллаб олди ва йигирма йиллик уруш барҳам топди, дея эълон қилган эди.
Эндиликда мамлакатни бошқарувчи кенгаш шакллантирилмоқда, у 12 кишидан иборат бўлади.
Афғон пойтахти аэропорти орқали чет эл фуқаролари ва чет элликлар билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳоли эвакуацияси давом этмоқда.
*РФда таъқиқланган террорчи уюшма.