Буюк Британия мудофаа вазири: Қобул аэропортида яқин соатларда теракт содир бўлади

© AFP 2023 / SAMUEL RUIZЭвакуация в аэропорту Кабула
Эвакуация в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Буюк Британия ТИВ ўз фуқароларига шаҳарнинг аэропорт қисмига бормасликни тавсия этган эди
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Буюк Британия Мудофаа вазири Қобул аэропортида яқин соатларда теракт юз беради, дея огоҳлантирди.
"Британия ҳукумати бир неча соат ичида Қобул аэропортида теракт юз беришини кутмоқда. Бир ҳафта ичида разведка аэропортга уюштирилаётган ҳужум муқаррарлигига ишонч ҳосил қилди", - деб баёнот берди Бирлашган қироллик Қуролли кучлари вазири Жеймс Хеппи.
Афганская певица Aryana Sayeed  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Афғонистонни тарк этган юлдузлар – фото
Идора раҳбари сўзларига кўра, "Ислом давлати"* жангарилари оммавий эвакуация туфайли у ерда сон-саноқсиз одам тўпланганини, ва бу ҳолат "уларга қандайдир одамларни довдиратиб қўядиган нарсага қўл уришга имкон беришини" англашмоқда.
Илгарироқ Буюк Британия ТИВ ўз фуқароларига шаҳарнинг аэропорт қисмига бормасликни тавсия этган эди.

Афғонистонда ҳокимият ўзгариши

Америка ҳарбийлари контингенти чиқарилиши фонида "Толибон"* жангарилари ҳужумни амалга ошириб, барча йирик шаҳарларни эгаллаб олди ва йигирма йиллик уруш барҳам топди, дея эълон қилган эди.
Эндиликда мамлакатни бошқарувчи кенгаш шакллантирилмоқда, у 12 кишидан иборат бўлади.
Афғон пойтахти аэропорти орқали чет эл фуқаролари ва чет элликлар билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳоли эвакуацияси давом этмоқда.
*РФда таъқиқланган террорчи уюшма.
Янгиликлар лентаси
0