ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Россия Марказий Осиёнинг қайсидир мамлакати Афғонистонни тарк этган АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қабул қилиб, нишонга айланишдан манфаатдор эканига шубҳа қилади, дея баёнот қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Агар сиз Марказий Осиёнинг бирор бир мамлакати ёки бошқа давлатлар америкаликлар ўз ташаббусларини қониқтиришлари учун бундай нишонга айланишдан манфаатдор деб ўйласангиз, мени бунга қаттиқ шубҳам бор", - деди Лавров матбуот анжумани давомида.
Илгарироқ Лавров Марказий Осиёнинг на КХШТга аъзо давлатлари, на Ўзбекистон Афғонистондан чиқиб кетган америка ҳарбийларини ўз ҳудудида жойлаштиришдан манфаатдор эмаслигини қайд этган эди.
АҚШ вакиллар палатаси разведка қўмитаси раҳбари Адам Шифф америка қўшинларининг Афғонистондан эвакуацияси 31 август санасига қадар якунланишига шубҳа билдирди ва улар миссияси узайтирилиши керак, деган фикрни айтди.
Америка ОАВлари АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни Афғонистондаги америка қўшинлари 31 августдан кейин ҳам мамлакатда қолдирилиши ҳақида қарор қабул қилишини кутмоқда.
Байден илгарироқ АҚШ фуқароларининг ҳаммаси олиб чиқилмас экан, ҳарбийлар Қобулни тарк этмайди, дея ваъда берган эди.