Демократия фақат сўзда: Украина қандай қилиб репрессия ва цензура мамлакатига айланди

Сўнгги 20 йил ичида Украинада олигархия кланларининг мамлакат устидан ягона назорат ўрнатиш учун узлуксиз кураши давом этмоқда.
Sputnik
Икки марта - 2004 ва 2013-14 йилларда - қарама-қаршилик конституцияга зид, куч ишлатиш шаклларга айланди. Мамлакат жануби -шарқидаги воқеаларни ҳисобга олмасак ҳам, ҳокимиятни радикаллар асосида куч орқали марказлаштириш натижаси цензура ва террор бўлди.
Украинада бошқача фикрловчи одамларга қарши қатағонлар ва журналистларни овлаш ҳақида - Sputnik материалида.

Донбассга қарши нафрат пропагандаси

"Евромайдан" ва Украина жануби-шарқидаги фуқаролар уруши - мамлакатнинг янги тарихидаги энг қонли саҳифадир.
2014 йил феврал ойида Киевда номаълум снайперлартомонидан ўқотиши натижасида Евромайданнинг 75 нафар иштирокчиси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўлдирилди, 570 нафардан ортиқ киши яраланди. Ҳалигача тергов якунланмади, жиноятчилар аниқланмади.
Сиёсий ва кредит қарамлиги: ЕИ билан дўстлик Украинага нима келтирди
2014 йил май ойида Одессада Касаба уюшмалари уйи ёқиб юборилди. Ўшанда 42 киши ҳалок бўлди - бўғилиб, ёниб кетди ёки оломон томонидан уриб ўлдирилди. Украина матбуоти рассом Aлександр Ройтбурднинг таклифига биноан, ўлганлар орасида "Россия ва Приднестровье фуқаролари" бўлгани ҳақида ёлғон хабар беришди.
Украина жануби -шарқидаги қуролли можаро туфайли одамлар ҳалигача ҳалок бўлмоқда. Лугансклик киноижодкорлар Донбассдаги ҳақиқий воқеалар ҳақида " Ополченочка" номли фильмини суратга олишди. Лойиҳа Россотрудничество томонидан қўллаб-қувватланди. Фильм олти тилга таржима қилиб, чет элдаги барча “Россия уйлари”да намойиш этиш режалаштирилган.
"2019 йилда биз "Ополченочка" фильмини чиқардик, у ерда можаро қандай бошлангани, Донбасс аҳолиси нимага қарши чиққанлиги, нима учун одамлар қурол олишгани ҳақида сўзлаб берди. Бу вақтга келиб Украина пропагандаси бешта бадиий фильмни чиқарди. Ва ҳар бир фильмда Россиянинг тажовузкорлиги тасвирланган, Донбасс аҳолиси эса аҳмоқ раззиллар ва ваҳшийлар кўринишида тақдим этилган", - дейди "Лугафильм"киностудияси раҳбари Роман Разум.
Cобиқ совет иттифоқ давлатлари учун Украина дарслари
Унинг сўзларига кўра, украиналик ёшлар орасида Донбасс аҳолисига нафрат атайиншакллантирилмоқда, улар душман сифатида кўрсатилмоқда.
Бугун Украина жамияти бўлиниб кетди, деб таъкидлайди RT international телеканали мухбири Роман Косарев, у Донбассдаги ҳарбий можарони 2014 йилдан бери ёритиб келади. Бироқ, унинг фикрича, фуқароларнинг аксарияти русофоб қарашларни қўллаб-қувватламайди.
"Афсуски, қутурган русофобияни қўллаб-қувватламайдиган украиналиклар ўз нуқтаи назарини очиқчасига ифода эта олмайдилар. Сабабларидан бири - ўз ҳаёти, оиласи ва яқинларининг хавфсизлиги учун қўрқув. Ўз позициясини айтишга журъат этганлар – уларнинг уйига Миллий корпус вакиллари келиб, кечирим сўрашга мажбур бўлишади", - дея таъриф беради вазиятга Косарев.
Дефолт, ишсизлик, банкротлик: Россияга қарши сиёсат Украинани қаерга олиб келди
Агрессив озчилик эса, дейди Косарев, русофобия, қотилликни пропаганда қилиб, Донбассни руслардан, ҳатто ўша ерда туғилган ва улғайганлардан тозалашга чақиради.
Украинанинг "Миллий корпус" партияси "Азов" миллий батальони негизида тузилган, Россияда унга қарши жиноий иши қўзғатилган.

Декоммунизация курси

2014 йилдан кейин Украинада "декоммунизация" эълон қилинди, натижада тезда йирик мухолифат партияларидан бири-Украина Коммунистик партияси тақиқланди. Фақат коммунистлар Украина ҳукуматини давлат тўнтарилиши, Донбассдаги фуқаролар уруши ва Конституцияни бузишда айблаганди.
"Нега мухолифат ОАВларига қирғинлар пайдо бўлди?! Мухолифат сиёсатчилари нима учун калтакланмоқда?! Нега Олесь Бузин ўлдирилди?!"
Чунки Украина - демократик давлат эмас. У демократик фақат қоғозда ва Ғарб сиёсатчилари гапираётган сўзларда. Коммунистик партия тақиқланганидан ажабланарли нарса йўқ. Балки у ҳозирги ҳукумат учун энг катта таҳдид эмас. Аммо ҳозирги сиёсий элита эътироф этаётган антикоммунистик тенденция доирасида бу партияни тақиқлаш мантиқан тўғри келади”, - дейди интеграция истиқболларини ўрганиш маркази директори Сергей Рекеда.
Украинани Афғонистоннинг тақдири кутмоқда - Патрушев
Яна яқинроқ мисол - "Давлатга хиёнат" ва "айирмачиларни молиялаштириш" сиёсий айбловлари билан "Мухолифат платформаси - ҳаёт учун" партияси раҳбари Виктор Медведчукнинг таъқиб қилиниши. 2019 йил феврал ойида Медведчук Донбассни автономлаштириш бўйича янги тинчлик таклифларини эълон қилганидан кейин унга қарши жиноят иши очилди. Партиянинг сиёсий кенгаши раиси режасининг асосий мақсади Донбассни ўз парламенти ва ҳукумати бўлган Украина таркибидаги автоном вилоятга айлантириш эди. Буни Украина ҳукумати сепаратизмга чақириқ деб ҳисоблашган.

Ҳукумат ғазабига йўллиққан журналистлар

Расмий ҳокимият нуқтаи назаридан эмас, Украинада бўлаётган воқеаларни ёритаётган журналистларга интернетда хейтейлар ва давлат даражасидаги турли таъқибларга учрамоқда.
"Донбассдан тўғридан -тўғри кўрсатувлардан сўнг, менга ижтимоий тармоқларда:" Сенга жонли эфирда ўлишингни тилайман! Сен 200 ёки ҳеч бўлмаганда 300 бўлганингда ёмон бўлмасди! Шахсий адоватим йўқ, лекин сен душмансан", - дейди Роман Косарев.
RT мухбири ҳам "пропаганда репортажлари" ва Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун “Миротворец” маълумотлар базасига киритилган.
Украина армияси – 2021: қуролланиш ва жанговарлик қобилияти
"Бу Украина сайтида мен Донбасс болаларини ҳар йили хайрия акция доирасида Янги йил билан табриклашим, болаларга совғалар беришимни “ваҳшийликларим”га киритишди. Мана шундай жуда хавфли жиноятчиман", - деб кулади Косарев.
У Донбасснинг баъзи болалари уруш пайтида туғилган ва мана ҳозир уруш вақтида биринчи синфга боришмоқда, уруш эса тугамайди, деб қайғурмоқда. Украинадаги болаларга эса "ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган" замонавий тарихни ўрганишмоқда.
Журналистларнинг кўп сонли қотиллик ва қотилликка уриниш ҳолатларини ҳам эсга олиш керак. 2014 йил феврал ойида Киев марказида "Вести" газетасининг мухбири Вячеслав Веремий отиб ўлдирилди; 2015 йил март ойида "Нетишинский Вестник" газетаси бош муҳаррири Ольга Мороз ўз уйида ўлдирилди; 2016 йил июл ойида тележурналист Павел Шеремет автомобил портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
* “200”, “300” (Юк-200, Юк-300) – шахсий таркиб ўлган ёки яраланганини англатувчи код. 200 – ўлган, 300 – ярадор.