Афғонистондаги воқеалар ўзбек электр энергиясини етказиб беришга таъсир кўрсатдими

Ўзбекистон одатдаги равишда Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни давом эттирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Қўшни мамлакатдаги нотинч вазиятга қарамасдан, Ўзбекистон одатдаги равишда Афғонистонга электр энергиясини етказиб бермоқда. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат Энергетика вазирлиги вакили маълум қилди.
“Электр энергиясини етказиб бериш давом эттирилмоқда, муаммо йўқ”, - деган манба.
Вазирлик вакили ёз ойларида афғон томони Тожикистондан импортнинг ошиши сабаб Ўзбекистондан электр энергияси истеъмолини анъанавий равишда камайтиришини айтган.
“Masdar” билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Афғонистоннинг "Da Afghanistan Breshna Sherkat" компанияси (DABS) ўртасида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзолаган.

Афғонистондаги вазият

Афғонистондаги вазият кескинлашган: сўнгги ҳафталарда толиблар* ҳудудларни фаол босиб олишни бошлаб юборган ва чегарада назоратни қўлга олган.
15 август куни “Толибон”* аъзолари пойтахт Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олди. Амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида” Афғонистонни тарк этди. Ҳозир у БААдан бошпана топган.
16 августга ўтар кечаси толиблар* сиёсий офисининг вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш якунланганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқ бўлишини маълум қилди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти