https://sputniknews.uz/20210712/masdar-bilan-ikkita-quyosh-elektr-stantsiyasini-qurish-boyicha-shartnomalar-imzolandi-19647744.html
“Masdar” билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди
“Masdar” билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари... 12.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-12T16:56+0500
2021-07-12T16:56+0500
2021-07-12T16:56+0500
иқтисод
энергетика вазирлиги
шартнома
баа
қуёш фотоэлектр станцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19647021_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_42ac8f96f6e228fb005516f298cc3046.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси билан ҳамкорликда иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилдиХалқаро Молия корпорацияси (ХМК) техник кўмагида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳалари учун очиқ тендер савдолари ўтказилди.Унга кўра, “Masdar” компаниясининг барча босқичлардан ўтиш натижаларига кўра, 2021 йилнинг май ойида мазкур компания ушбу лойиҳаларнинг ғолиби деб топилди.Амирлик компаниясининг кучли томонларидан бири бу ҚФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 25 йил давомида ўзгармас тарифларда етказиб бериш таклифи бўлди. Шундай қилиб, компания томонидан Жиззах ҚФЭС электр энергиясини ягона электр тармоғига бир кВт. соати учун 1,823 АҚШ центи ва Самарқанд ҚФЭС – 1,791 цент тарифида етказиб берилади.“Masdar” компанияси ушбу лойиҳаларга 300 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиши, лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда.Вазирлик хабарида таъкидланишича, мазкур электр станциялари 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини 8 ГВтга етказиш, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларининг қуввати Ўзбекистон энергетика соҳаси олдига қўйилган вазифани амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, тахминан 500 000 тонна CО2 эквивалентида йиллик иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга ёрдам беради.
https://sputniknews.uz/20210601/shavkat-mirziyoev-sherobod-quyosh-elektr-stantsiyasi-qurilishini-boshlab-berdi-19024175.html
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19647021_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_427a97719ce433471c17a069b7246b71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, энергетика вазирлиги, шартнома, баа, қуёш фотоэлектр станцияси
иқтисод, энергетика вазирлиги, шартнома, баа, қуёш фотоэлектр станцияси
“Masdar” билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари қурилади.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси билан ҳамкорликда иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди
Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) техник кўмагида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳалари учун очиқ тендер савдолари ўтказилди.
Унга кўра, “Masdar” компаниясининг барча босқичлардан ўтиш натижаларига кўра, 2021 йилнинг май ойида мазкур компания ушбу лойиҳаларнинг ғолиби деб топилди.
Амирлик компаниясининг кучли томонларидан бири бу ҚФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 25 йил давомида ўзгармас тарифларда етказиб бериш таклифи бўлди. Шундай қилиб, компания томонидан Жиззах ҚФЭС электр энергиясини ягона электр тармоғига бир кВт. соати учун 1,823 АҚШ центи ва Самарқанд ҚФЭС – 1,791 цент тарифида етказиб берилади.
“Masdar” компанияси ушбу лойиҳаларга 300 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиши, лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда.
Вазирлик хабарида таъкидланишича, мазкур электр станциялари 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини 8 ГВтга етказиш, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларининг қуввати Ўзбекистон энергетика соҳаси олдига қўйилган вазифани амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, тахминан 500 000 тонна CО2 эквивалентида йиллик иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга ёрдам беради.