Made in Uzbekistan: Москвада йирик кўргазма ташкил этилади

“Made in Uzbekistan” ўзбек маҳсулотларининг олдин ўтказилган кўргазмаларидан ҳам йирик бўлган саноат кўргазмасини ташкил этишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук Москвада “Made in Uzbekistan” кўргазмаси ташкил этилишини муҳокама қилди.
Таъкидланишича, бу ўзбек маҳсулотларининг олдин ўтказилган кўргазмаларидан ҳам йирик бўлган саноат кўргазмаси бўлади.
Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик дастурига киритилган ва умумий қиймати 5,8 млрд долларни ташкил этувчи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.
Аввалроқ Ўзбекистон Москвадаги ВДНХ миллий павильонида кўргазмаларини тайёрлаётгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўпи билан беш кунда етказиб берилади
Ўзбекистон президенти қарори билан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Москвадаги Бутунроссия кўргазма маркази 66-павильонида “Ўзбекистон Республикаси кўргазма маданий маркази” экспозицион марказини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланган эди. Павильон Ўзбекистонга 49 йилга ижарага берилган.