https://sputniknews.uz/20210822/ozbekistondan-rossiyaga-qishloq-xojaligi-mahsulotlari-kopi-bilan-besh-kunda-etkazib-beriladi-20182296.html
Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўпи билан беш кунда етказиб берилади
Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўпи билан беш кунда етказиб берилади
Sputnik Ўзбекистон
“Агроэкспресс” мунтазам маршрут поезди “яшил йўлак” тамойили асосида ташкил этилади. 22.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-22T10:36+0500
2021-08-22T10:36+0500
2023-04-05T18:34+0500
иқтисод
ўзбекистон
мева-сабзавот
сардор умурзаков
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/95/11/951174_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_8add5804a69e91714bba8abcf3ac9ab1.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. “Агроэкспресс” мунтазам маршрут поезди Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпи билан беш кунда етказиб беришни таъминлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашувида маълум қилинди.Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.Учрашув якунида логистика йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги Ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.Ҳужжатда зарур инфратузилмани яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланган.Ҳужжатда божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-таомилларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товарларни ўтказиш тартибини соддалаштириш, давлат органлари ўртасида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилишнинг шакллари белгиланган.Унда, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, агро-логистика ва улгуржи тақсимот марказларини ташкил этиш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар қайд этилган.Учрашув якунида томонлар муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасида амалий ҳамкорлик қилиш учун навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар ва юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида барча даражаларда яқин алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олдилар.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ўртасида “Агроэкспресслар” йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210730/yana-bir-mamlakat-rf-ozbekiston-agroyolagiga-qoshiladi---buni-qanday-afzalliklari-bor-19881371.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/95/11/951174_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_1882ba85d59241f590c2095caaba6399.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, мева-сабзавот, сардор умурзаков, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, россия
иқтисод, ўзбекистон, мева-сабзавот, сардор умурзаков, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, россия
Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўпи билан беш кунда етказиб берилади
10:36 22.08.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) “Агроэкспресс” мунтазам маршрут поезди “яшил йўлак” тамойили асосида ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. “Агроэкспресс” мунтазам маршрут поезди Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпи билан беш кунда етказиб беришни таъминлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашувида
маълум қилинди. Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида логистика йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги Ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Ҳужжатда зарур инфратузилмани яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланган.
Ҳужжатда божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-таомилларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товарларни ўтказиш тартибини соддалаштириш, давлат органлари ўртасида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилишнинг шакллари белгиланган.
Унда, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, агро-логистика ва улгуржи тақсимот марказларини ташкил этиш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар қайд этилган.
"Шундай чора-тадбирлардан бири “Агроэкспресс” мунтазам маршрут поездини “яшил йўлак” тамойили асосида ташкил этиш бўлиб, у Ўзбекистондан Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпи билан беш кунда етказиб беришни таъминлайди", - дейилган
хабарда.Учрашув якунида томонлар муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасида амалий ҳамкорлик қилиш учун навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар ва юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида барча даражаларда яқин алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ўртасида “Агроэкспресслар” йўлга қўйилиши
хабар қилинган эди.