ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. “Толибон”* жангарилари назоратлари остида бўлмаган Панжшер вилояти етакчиси Аҳмад Масъудга таслим бўлиш учун тўрт соат беришди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар бермоқда.
“Толибон”* ҳаракати Аҳмад Масъудга Панжшер вилоятини таслим этиш учун тўрт соат берди. Ҳаракат у Масъуд ва Амрулло Солеҳ (Афғонистон вице-президенти) бўлган Панжшерни қўлга олиш учун ҳужум бошлашга тайёр”, - дейилган хабарда.
Толиблар томонидан тарқатилган видеода жангарилар уларнинг қўшинлари вилоят томон ҳаракат қилаётгани, Панжшердаги Солеҳ ва Масъуд тарафдорлари вилояти назоратини тўрт соат ичида беришлари керак ёки улар билан жангга шай бўлишлари керак.