ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Беҳзод Норматов “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Норматов “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар у энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Норматов компанияни 2019 йил июль ойидан буён бошқариб келаётган Улуғбек Саидов ўрнига раҳбар этиб тайинланди.