Cобиқ совет иттифоқ давлатлари учун Украина дарслари

Мустақиллик йилларида Украина бошқа давлатлар учун намуна бўлди. Ҳеч кимга раво кўрмайдиган намуна бўлди.
Sputnik
Замонавий дунёда бир қатор давлатлар (ёки давлатлар бирлашмалари) қолганларга мисол бўла олади. Масалан, Евроиттифоқи бугунги кунда энг самарали интеграция бирлашмаси ҳисобланади. Инсоният феодал тарқоқлик шароитида яшашга маҳкум эмаслиги, асрлар давомида бир-бири билан уруш қилган давлатлар юксак мақсадлар учун бирлаша олишининг рамзи ҳисобланади.
АҚШ бир пайтлар демократия ва муваффақиятли ривожланишнинг намунаси бўлганди, лекин бугунги кунда у демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойиллари қонун ва мақсадга мувофиқлик билан чекланмаган бўлса, нимага айланиши мумкинлигига мисол бўла олди. BLM ва MeToo каби ҳаракатлар бундай тубанлашишнинг намунасидир ва америка жамиятини ичидан вайрон қилмоқда.
Дефолт, ишсизлик, банкротлик: Россияга қарши сиёсат Украинани қаерга олиб келди
Россиянинг вазифаси бошқа. У (Хитой ва қисман Туркия билан биргаликда) Ғарб моделидаги демократия муваффақиятли сиёсий тизимнинг ягона модели эмаслигига мисол бўла олди. Ҳар бир давлат ўз анъаналари, географияси, турмуш даражаси ва аҳолининг эҳтиёжларига асосланиб, ўзига хос бундай тизимга эга бўлиши керак.
Украина ҳам ёрқин мисол бўла олди. Ҳеч кимга сир эмаски, АҚШ (бу мамлакатни ташқаридан бошқарувни амалга оширади) Киевга нисбатан катта режалари бор эди.
Вашингтон узоқ вақтдан бери собиқ совет иттифоқи ҳудудида ўзига хос "тараққиёт ва демократия машъали"ни пайдо қилиш ғоясини ўйлаб юрганди. Ғарбга юз қаратиб, демократик ва либерал ислоҳотлар масаласида унинг барча маслаҳатларини итоаткорлик билан қабул қилиш ҳисобига, она мамлакатни авторитар давлатдан замонавий фаровон жамиятга айлантиришнинг намунали мисол сифатида кўришган.
Украинани Афғонистоннинг тақдири кутмоқда - Патрушев
Бу "машъал" Россия жамиятини ҳокимиятдан худди шу йўлдан боришни талаб қилишга ундаши керак эди ва шу билан АҚШга Москвада рангли инқилоб бўлмасада, ҳеч бўлмаганда Вашингтонга итоатсиз Кремлнинг ҳозирги раҳбариятини жиддий равишда заифлаштиришга ёрдам берарди.
Яна ҳеч кимга сир эмаски, АҚШ постсовет ҳудудида ўз сиёсатини асосан Россияни тийиб туриш нуқтасидан қарайди.

Машъаллар ёқилмади

"Машъал” бўлишга Американинг биринчи номзоди – Грузия бўлди, у ерда Михаил Саакашвили "атиргул инқилоби" пайтида ҳокимиятга келди, шундан сўнг у Америка ва Европа пуллари билан бир қатор ислоҳотларни амалга оширди. Либераллар дарҳол уни қалқонга кўтариб, "Нега Грузия уддалади" сарлавҳаси остида китоблар чиқаришди, лекин охир-оқибат Грузия тажрибаси муваффақиятсиз бўлиб чиқди.
Бунинг сабаблари кўп - ижрочининг тинчликни бузиши (Саакашвили Жанубий Осетияга бостириб киришга қарор қилди, бу билан руслар ва грузинлар олдида ўзини обрўсизлантирди), либерализмни ҳаддан ташқари ошириш (масалан, дон импорти бўйича божларни бекор қилиш, Грузиянинг қишлоқ хўжалигига зарба берди), Грузияда ўз ривожланиш ресурсларининг етишмаслиги, шунингдек, грузинлар орасида чуқур сингдирилган русофобиянинг йўқлиги.
Украина армияси – 2021: қуролланиш ва жанговарлик қобилияти
Нигоҳ Украинага қаратилди. Кўп сонли аҳолиси бўлган, ресурсларга бой мамлакат, элита кўп йиллар давомида ўз давлати ва жамиятини "Россиясиз"га айлантириш сиёсатини олиб борди. Рус халқининг бир қисмини ажратиб қўйиш, уларни "ҳақиқий украиналикларга" айлантириш ва Россия бўлмаган алоҳида тарихи, ўз тили ва миллий қаҳрамонлари сиёсати олиб борилди.
Америка қўлнинг енгил ҳаракати билан "Россиясиз" 2014 йилда батамом "АнтиРоссия"га айланди, Майдан кейинги ҳукумат эса америкалик кураторлар назорати остида либерал ва демократик ислоҳотлар жараёнини бошлади.
Натижада Украина ҳақиқатан ҳам намунага айланди, лекин америкаликлар хоҳлагандек бўлмади.
Кимнинг лойиҳаси эди — Украинадаги давлат тўнтариши сабаби Янукович нигоҳида
У мамлакатнинг агрессив русофобиянинг намунаси бўлди, катта қисми рус тилида гапиради, русча ўйлайди ва ўзини рус деб биладиган мамлакатда барқарор ва фаровон жамият яратилишига олиб келмайди. Аксинча, ихтилоф, фуқаролар ўртасида можаро ва ҳатто фуқаролар урушини қўзғатади.
У Россия билан чегарадош ва кўп жиҳатдан унга боғлиқ бўлган мамлакатда агрессив русофобия давлатнинг хавфсизлиги ва ривожланишига олиб келмаслигига мисол бўла олди.
Украина Россия бозорига божсиз киришни йўқотди ва фақат Кремлнинг вазминлиги ва юмшоқ позицияси туфайли (бунинг учун Владимир Путин бир қатор россиялик экспертлари томонидан танқид қилинган) визасиз режим, гастарбайтерларга Россияда ишлаши учун имконини йўқотмади, шунингдек, жиддий иқтисодий санкциялар олмади.
Янукович Украинанинг 30 йил мустақилликдаги асосий хатосини айтди
У Ғарбнинг Россияга қарши истеҳком ролини ихтиёрий равишда қабул қилиш катта дивиденд келтирмаслигига мисол бўла олди. Ахир Украинада улар Вашингтон ва Брюссел (Киевнинг ақлли кишиларининг фикрига кўра, Москва билан экзистенциал зиддиятда) ўз истеҳкомини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига ишонишган. Унга пул қуйиш, сиёсий сармоя киритиш ва ҳатто уни Ғарб интеграцион блокларига қўшиш (агар Европа Иттифоқи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда НАТО).
Бироқ, буларнинг ҳеч бири юз бермади - аксинча, Ғарб аста-секин Украинани ташлашмоқда. ЕИда Россия билан зиддият маъносиз эканлигини тушунишмоқда ва унда ғалаба қозониш имконияти йўқ, АҚШда эса бу тушунча алоҳида одамлар орасида пайдо бўлмоқда - натижада Ғарб Москва билан келишишга уринмоқда.
Украина русофобияси билан тарихий жараённинг четида (аксинча, улар қанчалик акси ҳақида қаттиқ бақиришмасин), ва истиқболда эса - Россия билан юзма-юз (маълум бўлганидек, у меҳрибон, лекин унинг хотираси яхши) қолиб кетмоқда. Ахир АҚШнинг иттифоқчилик мажбуриятлари (нафақат мамлакатлар, балки маҳаллий хоинлар (коллаборантлар) олдида) ўз ишончлилигини бир қанча жойларда кўрсатди, охиргиси Афғонистон бўлди. Айниқса, Кобул аэропортида.
Шунинг учун барча давлатлар Украина тажрибасини синчиклаб ўрганиши ва уни такрорламаслиги керак. Бу постсовет ҳудудидаги давлатлар учун айниқса тегишли, улар Россия билан яшайди, аслини олиб қараганда, Россия уларни қашшоқликдан ҳам, ташқи таҳдидлардан ҳам қутқармоқда.