Самарқандда иккита Covid-19 маркази ёпилди

Самарқанд вилоятида короновирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани айтилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Самарқандда Covid-19 инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган иккита марказ ёпилди.
Отабеков тан олинмаётган сертификат, гибрид-вакцинация ва пандемиядаги сайловлар ҳақида
"Вилоятда короновирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ҳамда касалликлар аниқланиши кескин камайганлиги боис бугун, 19 август кунидан бошлаб Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғони (Хоспис) ва Каттақўрғон шаҳридаги "Марварид" даволаш марказларидаги фаолиятини тўхтатди", дейилади ВССБ ахборот хизмати хабарида.
Ўзбекистонда ковиддан вафот этганлар 1000 нафардан ошди
Таъкидланишича, мазкур марказларда даволанётган беморлар соғайиб, ўз уйига кузатилган.