Ўзбекистон 3 поғонали пенсия тизимига ўтишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳам жаҳон стандартларига асосан уч поғонали пенсияга ўтишни режалаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистон 3 поғонали пенсия тизимига ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаПенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Пардаевнинг сўзларига кўра, 2030 йилгача жамғармага пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепцияни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Бу концепцияда уч поғонали пенсия тизими ташкил этиш кўзда тутилган.
Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Қайд этилишича, биринчи поғона кафолатланган пенсия, яъни талаб қилинган стажга эга бўлганларда давлат томонидан кафолатланган пенсия ҳисобланади. Иккинчиси — суғурталанган пенсия. Унда иш стажи ва иш ҳақига мутаносиб равишда белгиланади. Учинчиси эса жамғариб бориладиган пенсия, яъни ҳар ким ўзининг жамғариб борган ҳиссасига қараб олинади.
Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи уч поғонали пенсия тизими жаҳон ва МДҲ давлатларида ҳаётга татбиқ этилганини таъкидлади.