ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Келгусида ҳомиладор аёллар ва болалар ҳам эмланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вирусологи Нурмат Отабеков Тошкент вилоятида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра эмланиш туфайли ҳомиладорликни кейинга суриш шарт эмас. Хомиладорликни режалаштириш ёки маълум бўлмаган ҳомиладорлик эмланишга монелик қилмайди.
Аммо жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тасдиқланган хомиладорликда эмланишни кечиктириб турган маъқуллигини айтиб ўтмоқда. Келажакда эса бундай тоифадаги аёллар ва болаларни ҳам назорат асосида эмланиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирча бу борада синов-тадқиқотлар якунига етгани йўқ.