Афғонистонда ҳукумат ўзгаргандан кейин кўплаб фуқаролар мамлакатни тарк этишга уринмоқда. Улар ҳар қандай йўл билан бўлсада, хорижга кетиш илинжида туну кун Кобул аэропортида қолишмоқда. Дуч келган самолётга миниб олишга ҳаракат қилишмоқда. Афсуски, кетиш истагида бўлганларнинг айримлари ур-йиқитда ва самолётдан тушиб кетиб, аянчли ўлим топди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгаши йиғилишида барча давлатларни афғонистонлик қочоқларни қабул қилишга ва уларни ортга қайтармасликка чақирди.
У БМТ Хавфсизлик кенгаши ва жаҳон ҳамжамияти Афғонистон яна террорчи ташкилотлар учун хавфсиз ҳудудга айланмаслигини кафолатлаши ва глобал террорчилик хавфига қарши барча воситаларни қўллаши лозимлигини билдирди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти