Ўзбекистон ва Тожикистон чегара демаркация ишларини якунламоқда

24-29 август кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари чегарани демаркация қилишни якунлашни муҳокама қилади. Икки давлат ишчи гуруҳларининг учрашуви Душанбеда 24 августдан 29 августгача бўлиб ўтади.
Томонлар музокаралар давомида демаркация чизиғини ўтказиш ва чегара устунларини ўрнатишни муҳокама қилади, деб ёзади Sputnik Тожикистон.
Ҳукуматлар Ташқи ишлар вазирлиги, геодезия, картография ва бошқа мутахассисларга чегара олдидидаги ҳудуд ишларини 2021 йил охирига қадар якунлаш вазифасини топширган.
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарада демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олди
Маълумот учун, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.