ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Германия ҳаво ҳарбий кучларига қарашли бўлган иккинчи самолёт Кобулдан Тошкентга йўл олди, бортдаги йўловчилар сони ҳозирча номаълум.
Бу ҳақда РИА Новости Bild нашрига асосан хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, "душанба куни бўлган тартибсиз вазиятдан қочишга" уринишлар туфайли кечиктирилган Люфтваффе А400М аэробуси Кобулдан Тошкент йўналиши бўйича учиб кетди.
Душанба куни Кобул аэропортида дипломатик ваколатхоналар ходимлари бўлган вертолётлар кўплаб учиш-қўниши туфайли вазият хаосга айланди. Маҳаллий аҳоли Афғонистонни тарк этиш мақсадида аэропортга етиб келиб, нафақат биноларни балки самолётларга ҳам ҳужум қила бошлашди.
Аввалроқ, Германия ТИВ сешанба куни кечаси Кобулдан 7 киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берди. Улар Германия ҳаво ҳарбий кучларига қарашли самолётларда учишди.