ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
“Президент Ғани Кобулда жанговар ҳаракатлар бўлмаслиги кераклигини айтиб, истеъфога чиқишга рози бўлди”, - деган манба.
Sputnik Афғонистон нашри ҳам маҳаллий манбаларига таянган ҳолда Ғани истеъфога чиққани ҳақида ёзмоқда.
Бу хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Тожик ОАВларининг ёзишича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани маъмурият раҳбари ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан биргаликда Тожикистонга йўл олган.