Яқинлашаётган юрак хуружининг кўз илғамас белгилари очиқланди

Ушбу, "ноодатий" деб номлаш мумкин бўлган белгини эътибордан четда қолдириб бўлмайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Терлаш жадаллашуви яқинлашиб келаётган юрак хуружидан далолат бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда British Heart Foundation ташкилоти шифокорлари.
"Агар сиз иситма кўтарилгани, тобора кўп терлаётганингизни ва кўкрак қафасида оғриқларни ҳис қилсангиз, тез тиббий ёрдам чақиришингиз лозим", - дея иқтибос келтиради Daily Express нашри мутахассислар сўзларидан.
Юрак учун энг хавфли маҳсулотлар эълон қилинди
Мақолада айтилишича, бундай белги юрак хуружи учун "ноодатий" саналади ва шу боис, уни рад этиш тавсия этилмайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, юрак муаммоларига ишора қиладиган қатор кўз илғамас белгилар мавжуд бўлиб, бу белгиларни беморлар кўпинча бошқа касалликлар белгиларига йўйишади. Масалан, қорин оғриғи ёки овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларга.
Бундан ташқари, тўпиқларнинг шишиши юрак етишмовчилигидан сигнал бўлиши мумкин, жисмоний машқлар давомида кўкрак қафасида пайдо бўладиган оғриқлар эса стенокардияга ишора қилади.