Юрак учун энг хавфли маҳсулотлар эълон қилинди

© Gov.uzВрач держит рентгеновский снимок
Врач держит рентгеновский снимок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизил гўшт, музлатилган маҳсулотлар, энергетик ва алкоголли ичимликлар - юрак тўхташи ва миокард инфаркти, шунингдек мия шикастланиши ҳавфини оширадиган маҳсулотлардир.

ТОШКЕНТ, 24 март - Sputnik. Юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини минималлаштириш учун нафақат тананинг ушбу тизимига фойдали бўлган маҳсулотларни истеъмол рационига киритиш керак, балки айниқса зарарли таомлардан воз кечиш керак, дейди Испаниянинг La Vanguardia газетасига кардиолог Пабло Канепа. РИА Новости мақоласига асосан.

Занятия йогой. - Sputnik Ўзбекистон
Юрак фаолиятини яхшиловчи оддий усул маълум қилинди

У қизил гўштни юрак учун хавфли деб атади. Ушбу маҳсулот таркибида кўп тўйинган ёғлар мавжуд, уларнинг истеъмоли чекланган бўлиши керак, улардан моно ва поли тўйинмаган ёғларни истеъмоли афзаллироқдир. Уларнинг манбаи ёнғоқ, биринчи босимдаги зайтун ёғи, писта, авокадо ва балиқнинг баъзи турлари. Кардиолог менюга гўштнинг парҳез турларини, масалан, товуқни киритишни маслаҳат берди.

Бундан ташқари, нонушта учун нон ва донлилар ёрмасини, шунингдек ярим тайёр маҳсулотлардан - тайёрланган ва музлатилган пироглар, пицца, макарон пасталардан сақланиш керак. Бундай овқатлар трансёғларга бой, улар ёмон холестерин миқдорини кўпайтиради, вазн ортишини келтириб чиқаради ва юрак ва қон томир касалликлари, шунингдек диабетнинг 2 тури хавфини оширади.

Канепа алкоголсиз энергетик ичимликлар ичишни қатъиян тавсия этмайди - кофеиндан ташқари, улар таркибида кўп миқдорда шакар ва зарарли қўшимчалар мавжуд. Энергетиклар асаб тизимига қўзғатувчи таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида юрак мушаги билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.

Капсулы с рыбим жиром - Sputnik Ўзбекистон
Юрак учун энг фойдали витамин маълум қилинди

Кардиолог юқори қон босими билан боғлиқ хавфларни олдини олиш учун туз истеъмолини камайтириш муҳимлигини таъкидлади. Унинг эслатишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра унинг кунлик меъёри икки граммдан ошмаслиги керак. Америка кардиология ассоциацияси ушбу кўрсаткични 1,5 граммгача камайтиришни тавсия қилади. Канепанинг қўшимча қилишича, тайёр овқат таркибида ҳам бир граммга яқин туз мавжуд, шунинг учун кунлик меъёрдан ошиб кетиш жуда осон.

Шифокорнинг сўзларига кўра, юрак тўҳташи ва миокард инфаркти, шунингдек мия шикастланиши ҳавфини оширадиган алкоголли ичимликлардан ҳам воз кечиш керак.

Шунингдек, қаймоқ ​​ва сариёғ истеъмолини чеклаш ҳам фойдалидир, дея қўшимча қилди кардиолог.

Канепа таъкидлаганидек, ўз юрак-қон томир тизимининг ҳолатини кузатадиган одамлар эътиборини мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар, дуккаклилар, балиқ ва зайтун ёғига бой, аммо гўшт миқдори чекланган Ўрта ер денгизи пархезига қаратгани маъқул. Шунингдек, ҳар куни 45 дақиқа вақтини жисмоний машғулотларга ажратиш ва зарарли одатлардан воз кечиш керак.

Янгиликлар лентаси
0