Америка ўзининг Россия ва Хитойга қарши қаратилган стратегиясида бутунлай чалкашиб қолди. Америка давлат котиби Энтони Блинкен Москва ва Пекин устидан арз қиларкан шундай дейди:
“Россия ва Хитой ҳукуматлари – бошқалар билан бир қаторда омма олдида АҚШнинг обрўйини тўкишга ҳаракат қилишмоқда. Улар АҚШ инқирозаг юз тутаётганини айтиб бошқа давлатларга ўз келажагини демократик АҚШ билан ўзларининг авторитар режимлари билан боғлашга чақиришмоқда. Биз уларга ҳалигача ҳар тарафлама жуда кучли давлат эканлигимизни эслатиб қўймоқчимиз”.
Дея, бош котиб АҚШнинг турли кучли томонларини санаб ўтди: уларнинг тенги йўқ альянс ва ҳамкорлар тармоғи, Ер шарида энг жанговар қуролли кучлари ва бошқалар. Шу билан бирга, Блинкен АҚШнинг айрим заиф томонлари, хусусан, ички инфрастузилма сифати бўйича дунёда 13-ўринга тушиб кетгани, инновацияларга киритилаётган сармояларнинг ЯИМга нисбати бўйича 9-ўринга тушиб кетганини ва бошқа факторларни санаб ўтди.
Шундан сўнг ўз президенти Байденнинг сўзларини такрорлаб, “бугунги кунда демократия бутун дунёда хавф остида эканини, авторитаризм ва миллатчилик тобора кучайиб бораётганини” ва “АҚШ инсон ҳуқуқлари учун ҳар куни кураш олиб бораётганини” айтиб ўтди.
Ушбу гаплардан сўнг ўз-ўзидан савол пайдо бўлади, агар АҚШ ҳақиқатдан шунчалик кучли ва етакчи давлат бўлса, бошқаларнинг уларга қарши ташвиқоти уларга қандай зарар етказиши мумкин?
Аслида эса, АҚШ ўз кучига унчалик ишонмайди. Ҳа, тўғри уларнинг молия тизими Хитойникидан ҳали ҳам кучли, Қуролли кучлари эса Россия армиясидан кўра қудратлироқ. Умумий геосиёсий таъсири ҳам ҳалигача жуда катта, лекин айни дамда бу етакчилик уларнинг панжалари остидан сирғалиб чиқиб кетмоқда. Ва бунга сабаб Россия ва Хитой агитацияси эмас, балким Америка қандай ҳолда эканини бутун дунё ўз кўзи билан кўриб турганидир.
Американинг глобал етакчилик стратегияси, американча дунё ғояси – амалга ошмади. Бу стратегиянинг тезкор қайта ишлаб чиқишга бўлаётган уринишлар ҳам – муваффақиятсиз бўлмоқда. Америка ичидаги можаролар – дунё буларнинг ҳаммасини кузатиб туриб ўзига керакли хулосаларни чиқариб олмоқда.
Кучсизликнинг яна бир белгиси – бу рақиб устидан тўхтовсиз арз қилиш. Сўнгги йилларда АҚШ Россия ва Хитойни айбламаган қайси гуноҳ қолди ўзи? Хакерлар аралашуви, допинг, заҳарлаш, коронвирус келиб чиқиши, шимолй оқим қурилиши ва яна кўплаб исботсиз далилсиз айбловлар. Энди бўлса АҚШга қарши пропаганда ҳам қўшилди.
Шу ўринда Вашингтоннинг тез-тез “Сиз уларга ишонманг, биз аслида кучлимиз”, деб такрорлаши - ҳатто бироз кулгули эшитилади.
Аслида эса Москва ва Пекин кўпроқ ўз ишлари билан банд. Улар дунёда янги тартиб ўрнатиш, янги кучлар мувозанатини шакллантириш билан банд. АҚШ пастга қараб кетмоқда ва бу жараён қанча вақт давом этишини ҳеч ким билмайди - балким 10 йил балким 30 йил.
Ушбу вақт давомида ҳам АҚШ дунёда ўз гегемонлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган энг кучли давлат бўлиб қолади. Бундай “етакчилик”га уриниш ўзи учун ҳам бошқалар учун ҳам жуда хавфли бўлиши мумкин. Буни Россия ҳам Хитой ҳам яхши тушунишади: бизга АҚШнинг кескин қулаши керак эмас – ва қулаётган гегемон билан уруш ҳам мутлақ ортиқча. Бизга АҚШ секин-аста пастга тушиб ўзини босиб олиши керак.
Уларнинг бугунги стратегияси эса, мутлақо бошқача кўринади: АҚШ Хитой ундан ўзиб кетиб глобал кучга айланмасдан олдин, кучли зарба бериб ўз ўрнига солиб қўйишни истайди. Бунинг учун Америка Хитой ва Россияни бир-биридан ажратиши керак. Буни кўпчилик америкалик стратеглар яхши тушунишади, лекин қандай амалга оширишни билишмайди.
Олдинлари АҚШ Россия ва Хитой иттифоқи ҳеч қачон стратегик мустаҳкам бўлмайди деб ҳисоблашар эди. Бунга қатор сабаблар, жумладан амеркаликлар фикрига кўра “кучли таҳлилчи” бўлган россиялик экспертлар хулосаси ҳам сабаб бўлган. Бундай фикрлаш 2014 йилдан кейин ҳам сақланиб қолган. Улар Россия элитаси “ғарбпараст” биз истаган вақтимиз уларни ўзимизга қаратиб олишимиз мумкин деб ҳисоблашар эди. Хуллас, АҚШ Россия ва Хитой муносабатлари уларга умуман боғлиқ эмаслигини узоқ вақт давомида инкор қилиб келишган эди.
Трамп даврида Америка етакчилари Хитойга босимни ошириш ва Россияга босимни камайтиришга ҳам ҳаракат қилиб кўришди. Лекин бунинг натижаси кутилганидан акси бўлди – Россия ва Хитой альянси янада кучайди.
Энди бўлса Байден Россия ва Хитойга қарши қаратилган - “жаҳон авторитаризми” билан мафкуравий курашни бошлади. Бу билан Америка ўзини боши берк кўчага етаклади.
Америкаликлар Россия ва Хитой муносабатларини ичидан бузиб ююборишга ҳаракат қилишмоқда ва улар ушбу бузилишни айнан Россия томонидан амалга оширилишига ҳаракат қилишмоқда. Бунинг учун улар русларни Хитой билан бирга бўлмасликка, ҳар томондан ишонтиришга ҳаракат қилишмоқда.
“Россия ва Хитой бир бирига мос ҳамкорлар эмас, улар тарихда ҳам ҳар доим рақобат қилиб келган ва ушбу рақобатнинг илдизлари ҳали ҳам бор. Россияда 150 миллион аҳоли яшаса, Хитойда 1,5 миллиард, Хитой иқтисоди Россияникидан 10 баравар катта. Технологик жиҳатдан ҳам Хитой жуда юқори, устига устак у ўзининг “Битта белбоғ, битта йўл” ташаббуси билан анъанавий Россия таъсир ҳудуди бўлган Марказий Осиёга кириб олмоқда. Шунингдек Хитойнинг Арктика ҳудида ҳам режалари бор. Ушбу тафовутларни Кремль, албатта, жуда яхши билади ва Хитойнинг арктик режаларидан бироз хавтирда.
Шунча катта фарқ бўлишига қарамасдан Россиянинг Хитой билан дўст тутиниши, Москванинг Ғарбдан норози эканидан дарак беради. Лекин вақт ўтиши билан Россия ва Хитой орасидаги тафовут тобора каттариб боради ва Кремль учун ноқулайликлар туғдира бошлайди.
Вашингтон ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда, Россия учун геосиёсий ва иқтисодий хатарларини камайтириш мақсадида, Москвани фақат Хитойга боғланиб қолмасдан Ғарб билан яқинлашишга ундаши керак”.
Юыорида келтирилган сатрлар Foreign Affairs журналида чоп этилган “Вашингтон Москвага Пекин билан бахтсиз никоҳидан ажралишга ёрдам бериши керак” мавзусидаги мақоласида айтиб ўтилган. Муаллиф Жоржтаун университети профессори ҳамда Халқаро муносабатлар кенгаши катта илмий ходими Чарльз Капчанга тегишлидир.
Чарльз Капчан шунчаки профессор эмас, у Обама даврида миллий хавфсизлк кенгаши аъзоси бўлган. Яъни бу шунчаки эксперт хулосаси эмас “Вашингтон ботқоғининг” фикри деб айтиш мумкин.
Капчан Россияни Хитойдан ажратиш осон бўлмаслигини тушунган ҳолда, россия-хитой муносабатлариг барча йўналишларда ҳужум қилишни таклиф қилган: улар орасида Россия аҳолисини хитойликларнинг Узоқ Шарқ ўлкасини “эгаллаб олиши”дан тортиб, “ҳамма нарсани Хитойга сотган Путин”гача бор.
Капчаннинг яна бир ҳақиқатдан йироқ хулосаси, Россия ва Хитой муносабатлари фақат Си Цзинпинь ва Владимир Путиннинг ўзаро ишончли ва илиқ муносабатларига боғлиқ ва ишончли асосга эга эмас.
Муаллиф Москвани Пекиндан ажратиш учун АҚШ ҳукуматига кенг кўламли тадбирлар рўйхатини таклиф қилган. Улар орасида АҚШнинг “демократия автократияга қарши” ташаббусидан воз кечиш, Москва билан стратегик барқарорлик, киберхавфсизлик ва иқлим ўзгариши каби масалаларда туташ нуқталарини топиш ва бошқалар бор.
Қизиғи, АҚШ ушбу тадбирларни нафақат ўзи, балким ўз ҳамкорларини ҳам бажаришга мажбур қилишга таёр. Ҳамкорлар орасида Ҳиндистон ҳам бор ва муаллифга кўра, “ушбу мақсад йўлида Ҳиндистондан айниқса самарали фойдаланиш мумкин”. Бунинг учун АҚШ С-400 сотиб олиш борасида Ҳиндистонга қарши киритилган санкцияларни ҳам бекор қилишга тайёр.
Шуниндек, америкалик эксперт-сиёсатчи “Россияга Хитойдан боғлиқликни камайтиришда ҳам ёрдам беришга тайёр”. Шу ўринда Капчан “Шимолий оқим-2”га яшил чироқ ёққани учун мақтади. Бу Россия ваЕвропа муносабатларини чуқурлаштириш мумкин".
Ажратиш жараёнининг яна бир йўналиши, бу Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африкада Хитойнинг стратегик ва иқтисодий таъсирининг ошиб бораётганига қарши курашишдир. “АҚШ ушбу йўналишларда Россия манфаатларига айнан Хитой доимий равишда зарар етказиб келаётганини Россияга уқтириши керак”, деб ёзади эксперт.
Бу борада Капчан, албатта, ўзига маъқул бўлган ғояларни ҳақиқат дея муболаға қилмоқда, чунки на Россия на Хитой сиёсати бир-бирининг ривожланишини “ушлаб туришга” қаратилмаган. Уларнинг иккиси ҳам АҚШ ва умуман англосаксларни Евроосиёдан қувиб чиқаришни истайди холос.
Умуман олганда Капчаннинг маслаҳатларида ҳеч бир янгилик йўқ – улардан ягона хулоса шуки, агар Москва ва Пекин орасида мафкуравий уруш бошланса, у жуда хавфли бўлиши мумкин. Байден маъмуриятининг бир қисми айнан мана шунга ҳаракат қилмоқда.
Капчан ғоялари жуда пухта ўйланган, мантиқан расо бўлсада, амалда улар ҳақиқатдан анча узоқ бўлиб қолмоқда. Вашингтон ҳеч қачон Москвани Пекиндан ажрата олмайди.
Лекин ушбу бузғунчи ғоялар орасида, фақат биттаси – ҳаётга татбиқ этилиши мумкин. У жуда оддий – “миллий элиталар сотилиши” дейилади.
“Путин давлат бошида экан Россия ҳозирги йўналишида давом этиши мумкин. Лекин Хитой шахдам қадамлар билан геосиёсий ривожланиш йўлидан бораркан, ҳозир Москва ва Пекин орасида ўзаро душманлик уруғлари сепишнинг айни вақти. Айниқса Путин кетганидан кейин ҳукумат бошига келадиган, Россия давлат хизматчиларининг янги, ёш авлоди орасида”, - деб ёзади Капчан.
Ҳа бу улар учун тўғри ғоя, Путиндан кейин келадиган авлодлар Хитой билан стратегик ҳамкорликни Ғарб билан яқинликка алмаштириши керак. Яъни Россия миллий манфатларидан воз кечиши, уларни сотиши ва давлат ривожланиш йўналишини ўзгартириши керак.
Бу ерда фақат бир нарса дейиш мумкин – Бу ҳач қачон малга ошмайди. Чунки Путиндан кейин келаётган янги миллий элита элита, Путин томонидан яратилмоқда ва улар Ғарбга тобеликдан холи бўлади ва Шарққа ҳам тобе бўлиб қолмайди.