Шойгу КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига шай бўлиб туришга чақирди

"Толибон"* Афғонистон шимолида чегара назорат пунктлари ва йирик маъмурий марказларни эгаллаб олиб, Тожикистон ва Ўзбекистонга таҳдид солмоқда - Шойгу.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарасини “Толибон”* назорат қилмоқда, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси давтларлари террорчиларнинг эҳтимолий чегарадан ўтишига тайёр бўлишлари керак, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
“Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси “Толибон”* назорати остига ўтгани ҳам биз учун муҳимдир. Афғонистон томонидан олдин ҳам хавф туғдирувчи омиллар – наркотраффик, террорчиларнинг Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали бизнинг давлатга кириб келиши ва бошқа хавфлар камайгани йўқ”, - деди Россия мудофаа вазир ёшлар форумида.
Шойгу айтишига кўра, КХШТдаги ҳамкорлар бундай хавфларга тайёр туриши керак. “Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Қуролли кучлари, “Толибон”* томонидан берилаётган ваъдаларга қарамасдан, турли фитналарга тайёр туриши керак. Биз ҳам бунинг учун барча ишларни қилмоқдамиз”, - деди вазир.
Шойгу шунингдек, Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари ҳақида ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш ҳақида тўхталиб ўтди.
“Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг аксарият офицерлари бизнинг олий ўқув юртларимизда таълим олмоқда. Биз шунингдек Тожикистон ва Қирғизистон армиясини модернизация қилиш билан шуғулланмоқдамиз”, - деди мудофаа вазири.
Сергей Шойгу айтишига кўра, яқинда Россия-Ўзбекистон ҳамда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон махсу бўлинмалари иштирокида Афғонистон чегараси яқинида бўлиб ўтган ҳарбий ўқув-машқлар қўшинлар тайёрлигини текшириш ва “бўш жойларни” аниқлаш имконини берди.
Сергей Шойгу Шерали Мирзо билан Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча кун давомида “Толибон”* Афғонистон шимолида бешта йирик маъмурий марказларни эгаллаб олди, жумладан Қундуз шаҳрини ҳам. Расмий Қобул ҳозирча ушбу хабарларни тасдиқлагани йўқ.
Ушбу йилнинг май ойида АҚШ қўшинларини олиб чиқишни бошлаганидан сўнг Афғонистонда вазият кескин ўзгарди. Айни вақтда АҚШ ўз қўшинларнинг 95 %ини олиб чиқиб кетганини маълум қилмоқда. “Толибон”* эса бундан фойдаланиб мамлакатнинг шимолий ва ғарбий қисмида муҳим чегара пунктларини ва йирик ҳудудлар ва маъмурий марказларни эгаллаб олди ва Афғонистон расмий ҳукуматидан истеъфога чиқишни талаб қилмоқда.
* - Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ҳаракат