https://sputniknews.uz/20210811/shoygu-kxshtni-afgonistondan-jangarilar-hujumiga-shay-bolib-turishga-chaqirdi-20030488.html
Шойгу КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига шай бўлиб туришга чақирди
Шойгу КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига шай бўлиб туришга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
"Толибон"* Афғонистон шимолида чегара назорат пунктлари ва йирик маъмурий марказларни эгаллаб олиб, Тожикистон ва Ўзбекистонга таҳдид солмоқда - Шойгу. 11.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-11T10:08+0500
2021-08-11T10:08+0500
2023-04-05T18:34+0500
дунёда
афғонистон
толибон
сергей шойгу
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19872354_0:201:2925:1846_1920x0_80_0_0_0abdaac2510f3227bf9ec362f0eb4d18.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарасини “Толибон”* назорат қилмоқда, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси давтларлари террорчиларнинг эҳтимолий чегарадан ўтишига тайёр бўлишлари керак, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.Шойгу айтишига кўра, КХШТдаги ҳамкорлар бундай хавфларга тайёр туриши керак. “Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Қуролли кучлари, “Толибон”* томонидан берилаётган ваъдаларга қарамасдан, турли фитналарга тайёр туриши керак. Биз ҳам бунинг учун барча ишларни қилмоқдамиз”, - деди вазир.Шойгу шунингдек, Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари ҳақида ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш ҳақида тўхталиб ўтди.“Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг аксарият офицерлари бизнинг олий ўқув юртларимизда таълим олмоқда. Биз шунингдек Тожикистон ва Қирғизистон армиясини модернизация қилиш билан шуғулланмоқдамиз”, - деди мудофаа вазири.Сергей Шойгу айтишига кўра, яқинда Россия-Ўзбекистон ҳамда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон махсу бўлинмалари иштирокида Афғонистон чегараси яқинида бўлиб ўтган ҳарбий ўқув-машқлар қўшинлар тайёрлигини текшириш ва “бўш жойларни” аниқлаш имконини берди.Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча кун давомида “Толибон”* Афғонистон шимолида бешта йирик маъмурий марказларни эгаллаб олди, жумладан Қундуз шаҳрини ҳам. Расмий Қобул ҳозирча ушбу хабарларни тасдиқлагани йўқ.Ушбу йилнинг май ойида АҚШ қўшинларини олиб чиқишни бошлаганидан сўнг Афғонистонда вазият кескин ўзгарди. Айни вақтда АҚШ ўз қўшинларнинг 95 %ини олиб чиқиб кетганини маълум қилмоқда. “Толибон”* эса бундан фойдаланиб мамлакатнинг шимолий ва ғарбий қисмида муҳим чегара пунктларини ва йирик ҳудудлар ва маъмурий марказларни эгаллаб олди ва Афғонистон расмий ҳукуматидан истеъфога чиқишни талаб қилмоқда.* - Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ҳаракат
https://sputniknews.uz/20210724/sergey-shoygu-va-sherali-mirzo-bilan-afgoniston-chegarasidagi-vaziyatni-muhokama-qildi-19813698.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19872354_426:130:2587:1750_1920x0_80_0_0_deb3b7b7d2152a76d3b908d55ceba93f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон, толибон, сергей шойгу, россия
дунёда, афғонистон, толибон, сергей шойгу, россия
Шойгу КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига шай бўлиб туришга чақирди
10:08 11.08.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) "Толибон"* Афғонистон шимолида чегара назорат пунктлари ва йирик маъмурий марказларни эгаллаб олиб, Тожикистон ва Ўзбекистонга таҳдид солмоқда - Шойгу.
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарасини “Толибон”* назорат қилмоқда, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси давтларлари террорчиларнинг эҳтимолий чегарадан ўтишига тайёр бўлишлари керак,
деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
“Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси “Толибон”* назорати остига ўтгани ҳам биз учун муҳимдир. Афғонистон томонидан олдин ҳам хавф туғдирувчи омиллар – наркотраффик, террорчиларнинг Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали бизнинг давлатга кириб келиши ва бошқа хавфлар камайгани йўқ”, - деди Россия мудофаа вазир ёшлар форумида.
Шойгу айтишига кўра, КХШТдаги ҳамкорлар бундай хавфларга тайёр туриши керак. “Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Қуролли кучлари, “Толибон”* томонидан берилаётган ваъдаларга қарамасдан, турли фитналарга тайёр туриши керак. Биз ҳам бунинг учун барча ишларни қилмоқдамиз”, - деди вазир.
Шойгу шунингдек, Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари ҳақида ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш ҳақида тўхталиб ўтди.
“Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг аксарият офицерлари бизнинг олий ўқув юртларимизда таълим олмоқда. Биз шунингдек Тожикистон ва Қирғизистон армиясини модернизация қилиш билан шуғулланмоқдамиз”, - деди мудофаа вазири.
Сергей Шойгу айтишига кўра, яқинда Россия-Ўзбекистон ҳамда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон махсу бўлинмалари иштирокида Афғонистон чегараси яқинида бўлиб ўтган ҳарбий ўқув-машқлар қўшинлар тайёрлигини текшириш ва “бўш жойларни” аниқлаш имконини берди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча кун давомида “Толибон”* Афғонистон шимолида бешта йирик маъмурий марказларни эгаллаб олди, жумладан Қундуз шаҳрини ҳам. Расмий Қобул ҳозирча ушбу хабарларни тасдиқлагани йўқ.
Ушбу йилнинг май ойида АҚШ қўшинларини олиб чиқишни бошлаганидан сўнг Афғонистонда вазият кескин ўзгарди. Айни вақтда АҚШ ўз қўшинларнинг 95 %ини олиб чиқиб кетганини маълум қилмоқда. “Толибон”* эса бундан фойдаланиб мамлакатнинг шимолий ва ғарбий қисмида муҳим чегара пунктларини ва йирик ҳудудлар ва маъмурий марказларни эгаллаб олди ва Афғонистон расмий ҳукуматидан истеъфога чиқишни талаб қилмоқда.
* - Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ҳаракат