ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида "Газель" ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 10 август куни соат 07:10 ларда Бунёдкор ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. 38 ёшли Ш.Г. бошқарувидаги “Газель” ва 69 ёшли К.Ю. бошқарувидаги “Lacetti” ўзаро тўқнашиб кетган.
4 Август 2021, 19:52
Натижада “Газель” ағдарилиб кетган. Унинг ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчисига, шунингдек, “Lacetti”нинг бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.