Тошкентда ичида йўловчилари бўлган “Газель” “Lacetti” билан тўқнашди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишДорожный знак на месте аварии
Дорожный знак на месте аварии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Oбуна бўлиш
“Газель” ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчисига, шунингдек Lacetti’да бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида "Газель" ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 10 август куни соат 07:10 ларда Бунёдкор ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. 38 ёшли Ш.Г. бошқарувидаги “Газель” ва 69 ёшли К.Ю. бошқарувидаги “Lacetti” ўзаро тўқнашиб кетган.
Тошкентдаги ЙТҲда тез ёрдам йўловчиси қурбон бўлди
Натижада “Газель” ағдарилиб кетган. Унинг ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчисига, шунингдек, “Lacetti”нинг бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0