"РФ ва ХХР стратегик машқлари-2021" – америкаликлар ва толибларга катта салом

Россия ва Хитойнинг Хитой-шимоли-ғарбида ўтказилаётган "Ғарб/Ҳамкорлик-2021" тезкор-стратегик машқлари Россия ҲККнинг Марказий Осиёдаги Афғонистон билан чегарадош полигонларда ўтказилаётган ўқув авиазарбалари билан интеграллаштирилган
Sputnik
Ушбу машқлар Россия-Хитой ҳарбий-сиёсий иттифоқини шакллантиришнинг давоми кўринишига эга.
РФ ва ХХРнинг қўшма ҳарбий манёврлари узоқ йиллик амалиёти ушбу ҳафтада стратегик тус олди. Хитойнинг Нинся-Хуэй автоном туманида "Цинтуся" полигонида 9-13 август кунлари бўлиб ўтаётган икки мамлакатнинг тезкор-стратегик машғулотларига 13 мингга яқин ҳарбий хизматчилар ва қарийб 500 та ҳарбий техника жалб қилинган. Россия томонидан оператив-тактик авиация отряди, Байкал орти ўлкасидан мотоўқчилар бирлашмасининг шахсий таркиби, ва бошқарув аппарати иштирок этмоқда. Хитой машқларда Ҳарбий-ҳаво кучлари ва қуруқликдаги қўшинларни жалб қилган.
"Ғарб/Ҳамкорлик-2021" манёврлари стартида россиялик ҳарбий хизматчилар хитойлик инструкторлар иштирокида ғилдиракли танклар стандарт қуроллари ва Хитой Халқ-озодлик армиясининг зирҳланган штурм машиналаридан ўқ отиш машқларини бажаришди.
АҚШ элчихонаси америкаликларни Афғонистонни зудлик билан тарк этишга чақирди
"Цинтунся" полигонида Россия мотоўқчилар бўлинмалари генерал-лейтенант Михаил Носулев қўмондонлиги остида шартли душманнинг артиллерия қуроллари ва зирҳли буюмларини имитация қилган нишонларнинг аксариятини йўқ қилдилар.
Россия бўлинмалари шунингдек, қўшма тарзда ўтказилган вертолётдан қўниш усулида десант сакрашларда иштирок этдилар. Машғулотлар давомида стандарт қуролли ҳарбий хизматчилар учиш ва нотаниш жойга қўниш машқларини бажаришди. Кесишган ҳудудда кўп километрлик маршларни амалга оширишди, белгиланган вазифаларни - замонавий кузатув ва разведка ускуналари, енгил пулемётлар, снайпер милтиқлари ва АК-12 автоматлари бажардилар.
Икки мамлакатнинг кўп нишонли қирувчилари таркибидаги авиация эскадрильяси Инчуань аэродромидан учди ва парчаланувчи-портловчи бомбалар билан ер устидаги нишонларга зарба берди ва бу билан шартли душманнинг ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларидан ўз вақтида қочиш машқларини бажарди. Шу билан бирга, Су-30СМ қирувчиларининг рус экипажлари ва Дзян-11 ва Дзян-7 қирувчиларининг хитойлик учувчилари барча вазифалар диапазонида ўзаро муваффақиятли ҳамкорликни амалга оширдилар.

Манфаатлар ва нишонлар туташуви

"Ғарб/Ҳамкорлик-2021" машқлари афсонаси расман ҳеч қандай учинчи бир давлатга қарши қаратилмаган. Шундай бўлса-да, полигон, қўшинлар ва кучлар танлови, ўзаро ҳамкорлик стратегияси - хитой "уруш санъатида" тасодиф бўлмаган сермаъно иероглифдир.
Пентагон АҚШ денгиз флотининг заиф жойини топди
РФ ва ХХР қўшинлари қўшма гуруҳининг "Цинтунся" полигонидаги имкониятлари (фаразга кўра) ғарбий ва шарқий йўналишларда "кучни лойиҳалаштириш" имконини беради.
Россия ва Хитойнинг Иньчуаньдаги қирувчи авиацияси Қобул ва Токиодан бир хил узоқликдаги масофада жойлашган – 3000 км.га яқин (ва бу Су-30СМнинг ҳавода ёқилғи қуймасдан амалга оширадиган амалий парвоз масофасига мос тушади).
Шу билан бирга маълум қутқу ҳам сақлаб қолинган: орбитал спутниклар барча тактик приёмларни ҳам "кўра олмайди", эҳтимолий душманнинг разведка авиацияси эса ХХРнинг олис шимоли-ғарбий регионида ҳеч қандай тўсиқсиз ўз миссиясини бажара олмайди.
Россия Хитойдаги ўқув-машғулотларга 4++ авлодига мансуб бир нечта Су-30СМ қирувчиларини Хитойга кўчириб ўтказди, ва бу иккала давлатнинг барча турдаги ва шаклдаги қуролли кучларининг жанговар интеграллашувга тайёрлиги кўрсаткичидир.
Ҳарбий-денгиз ва қуруқликдаги қўшма машғулотлар биринчи бор ўтказилаётгани йўқ. Бирлаштирилган эскадрильялар олдинпатрул пайтида фақат денгиз устида учар эди.
Қуруқликдаги қўшинлар билан биргаликда кўп нишонли зарба берувчи авиациядан биргаликда фойдаланиш - Россия ва Хитой манёвраларидаги янгилик бўлиб, АҚШ ва НАТОнинг Қора денгиз ва Шарқий-Хитой регионларидаги ҳарбий провокацияларига муносиб жавобдир.
Су-30СМ кўп нишонли қирувчиси бошқариладиган тягали двигателлар ва олд горизонтал дум қаноти билан жиҳозланган. Фазали антеннага эга бўлган борт радиолокация станцияси 140 км масофада душман самолётларини аниқлаш ҳамда бир вақтнинг ўзида 15 дан ортиқ ҳаво нишонларини кузатиш, устуворларини танлаш ва улардан 4тасини 100 кмгача масофада ўққа тутиш имконини беради.
АҚШ ҲДКнинг Large Scale Exercise 2021 машқлари: Қора денгизга куч етадими?
Қирувчи ҳавода устунликка эга бўлиш, ҳаво, ер ва денгиздаги нишонларни, душман аэродромларини катта чуқурликда - турли типдаги, узоқлик масофаси 285 км.гача бўлган "ҳаво - сатҳ" ўта аниқ зарба берувчи ракеталар ёрдамида йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Хитойнинг Дзян-11 (J-11D) қирувчиси Россиянинг Су-27 конструктив асосида ишланган Су-35С қирувчиси эквиваленти саналади. У тахминан 15 тонна оғирликдаги арсенални осмонга кўтаришга қодир, J-11Dнинг жанговар радиуси эса Су-30СМникидан қолишмайди.
Минтақавий (Афғонистондаги уруш) ва глобал кўламдаги умумий таҳдидлар олдида (РФ ва ХХР 2030 йилгача АҚШ ва НАТОнинг асосий ҳарбий душмани деб эълон қилиниши), Россия ва Хитой қуролли кучлари, жумладан, зарба берувчи авиациясининг технологик ва стратегик интеграллашуви - амалга оширилиши мумкин бўлган, эҳтимолга яқин ва зарур масаладир. Хитойнинг "Цинтунся" полигонида эса биз ушбу мураккаб механизм қай тарзда созланаётганини кузатмоқдамиз.
Афғонистон билан чегарадан 20 км узоқликдаги Ҳарб-Майдон полигонидаги синхрон машқлар ҳам кўздан панада қолган эмас, бу ерда РФ Марказий ҳарбий округининг 10 дан ортиқ самолёт ва вертолётлари Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг қуруқлик қўшинларининг муштарак операциясини қўллаб-қувватламоқда.
Учувчилар шартли душманнинг ниқобланган базаларини ракета-бомба зарбалари билан йўқ қилмоқдалар, қўшма ҳарбий гуруҳ жанубдан келадиган хатарларни қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда ва бу ерда "Ғарб/Ҳамкорлик-2021" стратегия ва тактикаси - ўзининг марказий-осиёча акценти билан такрорланмоқда.
Худди шунга ўхшаш "Жануб-2021" Россия-Ўзбекистон манёврлари яқиндагина Ўзбекистондаги Термиз полигонида якун топди. Бу ерда Россиянинг узоқ масофали Ту-22М3 бомбардимончи-ракета ташувчилари афғон чегарасида шартли душманни йўқ қилди.

"Толибон"* ва АҚШ позициялари

Марказий Осиё ва Хитойдаги қўшма машқлар долзарб эканини Афғонистондан келаётган ҳарбий ҳаракатлар сводкалари тасдиқлаб турибди. Толиблар мамлакат чегаралари ва транспорт йўлларини назорат қилиш стратегиясидан (яъни "ҳудудлар бўйича" ҳукмронлик қилишдан) маъмурий марказларни босиб олишга ўтдилар.
Машҳур афғон дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд "Толибон"* ҳақида нима деган эди
Дам олиш кунлари давомида улар шимолий Қундуз, Сари-Пул, Жаузжон ва Нимроз (Эрон билан чегарадош) провинциялари пойтахтларини эгаллаб олишди. Бу Марказий Осиё давлатларига террорчилар томонидан ҳокимиятнинг зўравонлик билан эгаллаб олинишига рози бўлмаган афғон қочқинларининг энг камида минглаб оқимлари билан таҳдид солмоқда.
Шаҳарларни босиб олиш ягона сценарий бўйича амалга оширилмоқда: толиблар шаҳарга Америкада ишлаб чиқарилган "ўлжа тариқасида олинган" "Хамви" зирҳли машиналарида асосий йўналишлардан яқинлашиб келмоқда, улар ҳукумат кучлари таъминоти, қайтиш йўлларини тўсмоқда, сўнгра 3-4 йўналишлардан шаҳарга, ҳудудни мобил отрядлар назорати зоналарига бўлиб ташлаган ҳолда кириб келмоқда. Ва шундан сўнг қарама-қаршилик ўчоқларини "тозалашга" киришмоқда.
Шу билан бир вақтнинг ўзида афғон армияси ўраб олинган бўлинмаларга ёрдамга келмаяпти (ёки келишга улгурмаяпти).
Толиблар провинция марказларини штурм қилиш ва ўз рақиблари ва оппонентларини отиб ташлаш билан чекланмаяпти, улар Қобулни қўлга олгандан сўнг Афғонистоннинг асосий сиёсатчиларини қатл этишга ваъда бермоқда.
Тожикистон ва Хитой билан чегарадош Бадахшон вилоятида "Толибон"*нинг фаоллиги Пекинни афғон йўналишида янада фаол ва қатъий сиёсат юритишга мажбур қилмоқда. Пентагон эса яна эски ишини бошлаб, толиблар позицияларини B-52 стратегик бомбардимончилари билан "текисламоқда".
Бундай вазиятда 2020 йилнинг апрел ойида Дохада АҚШ билан тинчлик шартномаси имзолаган толибларнинг хафалигини тушуниш мумкин.
Хитой янги зомбилардан ўзини ҳимоя қилишни истайди
Умуман олганда, Вашингтоннинг ўз геосиёсий мақсадлари бор, баъзида улар мантиққа зид ҳарбий-сиёсий умидларга ҳам айланиб кетиши мумкин.
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари штаби бошлиғи генерал Чарльз Браун 6 август куни ҳаво кучлар келажаги ҳақида ўз фикрни билдирди. Қўмондон хулосасига кўра, АҚШ Хитойни енгиши учун "тўғри мувофиқликни" топиши керак.
Бундан хуслоса шуки, Америка режаларида Ер шарида тинчлик бўлиши назарда тутилмаган. Афғонистон - бу "номақбул мамлакатлар", "дунё ёвузлиги" ва Вашингтон ўйлаб топган бошқа химералар билан глобал урушнинг бир жанги холос.
Пентагон маълумотига кўра, Хитой 2035 йилга келиб ҳаво жангида АҚШдан ўзиб кетиши мумкин. Шу ўринда АҚШ ҲҲК янгиланиши жуда секин кечаётганини эсга олиш керак. Сўнгги 27 йил ичида фақатгина 4та янги қирувчи самолёт яратилганини эсга олиш керак. АҚШ ҳаво кучларининг ҳаводаги устуворлиги ҳақида гап-сўзлар - жуда бўрттирилган. Хитой бўлса - қисқа вақт ичида континентлараро баллистик ракеталар учун 100 та янги шахталар қуриб битказди. Лекин ядровий урушда ҳеч қандай устуворлик бўлиши мумкин эмас.
Америка бўлажак жангларга тайёрланаётган бир вақтда, Россия ва Хитой қўшинлари ва нуқтаи назари бир бирига яқинлашаётгани - табиий ҳолдир. Биргаликда ўтказилаётган қўшма ўқув-машғулотлар икки давлат мудофаа имкониятларини оширади. Москва ва Пекин ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномаси расмий ҳужжат бўлиб, оъектив реалликни ўзгартирмайди. Россия ва Хитойнинг 2019 йил 5 июнда эълон қилинган қўшма баёнотлари икки давлатнинг ўн йилларга мўлжалланган ҳарбий-сиёсий муносабатлар йўналишини белгилайди.
* – Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Ҳарбий шарҳловчи Алексанр Хроленконинг Telegram каналига обуна бўлинг