Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Ўзбекистон Германиядан ривожланаётган мамлакатларга етказиб берилиши ваъда қилинган коронавирусга қарши вакциналарни олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Германия ҳукумати яқин кунларда Ўзбекистонга коронавирусга қарши Британия-Швеция ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётганAstraZeneca” вакцинасини етказиб беради. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар бермоқда.
Вакциналар Германиянинг ривожланаётган мамлакатларга ваъда қилинган ёрдами доирасида берилади.
ГФР ҳукумати расмий вакили Ульрике Деммернинг маълум қилишича, Тошкент 355,2 минг доза вакцина олади.
Нега ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди
Бундан ташқари, Германия Тожикистонга (100,8 минг) , Суданга (357,6 минг ), Эфиопияга (271,2 минг) ва Афғонистонга (213,6 минг доза) ҳам вакциналар ажратади.
21 май куни Римда бўлиб ўтган Глобал соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган саммитида Германиянинг СОVАХ дастури доирасида йил охиригача 30 миллион доза вакцинани ривожланаётган мамлакатларга етказиб бериши ҳақида қарор қабул қилинган эди.