https://sputniknews.uz/20210809/nega-ozbek-xitoy-vaktsinasining-ikkinchi-va-uchinchi-dozalari-bilan-emlash-vaqtincha-toxtatildi-20011375.html
Нега ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди
Нега ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, имкон қадар кўпроқ одамни эмлаш ва қисман иммунитет шакллантириш мақсадида ҳозирча биринчи дозани қўллашга қарор қилинган. 09.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-09T19:40+0500
2021-08-09T19:40+0500
2021-08-09T19:40+0500
жамият
нурмат отабеков
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18078272_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c73cb0f891f44f031caf51d41f96c6a6.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда жорий йил 9 августдан бошлаб Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.Ушбу ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ойдинлик киритди.Унинг сўзларига кўра, дунё ҳамжамиятида вакциналарга эҳтиёж кескин ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ҳар куни 350-400 минг доза вакцинадан фойдаланиляпти.Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1,3 миллиондан зиёд киши тўлиқ эмланган. Мамлакатдан фойдаланилган вакциналар дозаси 10 миллиондан ошган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18078272_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_2779df2741d92df616c4f241d8d52030.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, нурмат отабеков, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, нурмат отабеков, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
Нега ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди
Таъкидланишича, имкон қадар кўпроқ одамни эмлаш ва қисман иммунитет шакллантириш мақсадида ҳозирча биринчи дозани қўллашга қарор қилинган.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда жорий йил 9 августдан бошлаб Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков
ойдинлик киритди.Унинг сўзларига кўра, дунё ҳамжамиятида вакциналарга эҳтиёж кескин ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ҳар куни 350-400 минг доза вакцинадан фойдаланиляпти.
“Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг иккинчи дозасини олиши керак бўлганларнинг 50 фоизи, учинчи дозани олиши керак бўлганларнинг 70 фоизи ўз вақтида навбатдаги вакцинани олишга келмаяпти. Агар биз уларнинг навбатдаги дозани олиши учун вакциналарни сақлаб тураверсак, вақтдан ютқазамиз. Шу боис аҳолининг катта қисмида қисман бўлса-да иммунитет шакллантириш учун мавжуд вакциналарни фақатгина биринчи дозани олувчилар учун қўллашга қарор қилдик. Биз шу орқали касалликка қарши қисман иммунитет шакллантиришимиз ва касаллик юққан тақдирда, енгил ўтиши учун замин яратган бўламиз”, - дея тушунтиради Отабеков.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1,3 миллиондан зиёд киши тўлиқ эмланган. Мамлакатдан фойдаланилган вакциналар дозаси 10 миллиондан ошган.